37.5 C
Узбекистан
Среда, 21 мая, 2025

Мактабларда якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тасдиқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,570участниковПодписаться
- Advertisement -

Мактабгача ва мактаб таълими вазири буйруғи билан умумий ўрта таълим муассасаларида якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган фанлар рўйхати ва имтиҳон ўтказиш шакллари, хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди.

Унга кўра, 9-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси:

Она тили ва адабиёти фанидан — ёзма;

Давлат тили фани (таълим тили ўзбек тили бўлмаган синфлар учун)дан — ёзма;

Математика фанидан — ёзма;

Ўзбекистон тарихи фанидан — ёзма/оғзаки;

Жисмоний тарбия фанидан — амалий шаклда ўтказилади.

11-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси:

Она тили ва адабиёти фанидан — ёзма (иншо);

Математика фанидан — ёзма;

Ўзбек тили фанидан (таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган умумий ўрта таълим муассасалари учун, таълим муассасаси танлови асосида) — ёзма ва оғзаки;

Чет тили фанидан — ёзма/оғзаки;

Ўзбекистон тарихи фанидан — ёзма/оғзаки;

(Ўқувчининг танлови бўйича) Кимё, Физика, Давлат ҳуқуқ асослари, География фанларидан — ёзма шаклда ўтказилади.

Битирув имтиҳонлари (жисмоний тарбия фанидан ташқари) 2024 йил 26 майдан 15 июнга қадар, хусусан:

9-синфлар битирувчилари учун:

Она тили ва адабиёт фанидан — 27 май куни;

Математика фанидан — 30 май куни;

11-синфлар учун:

Она тили ва адабиёт фанидан — 29 май;

Математика фанидан — 1 июнь куни бўлиб ўтади.

Жисмоний тарбия фани имтиҳонлари (9-синф ўқувчилари учун) 2024 йил 1-6 май кунлари малакали тиббиёт ходимлари назорати остида ўтказилади.

Умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги сертификат ҳамда чет тили фанлари бўйича камида B1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган ўқувчилар имтиҳондан муайян фандан озод қилинади.

Маълумот учун: 11-синфда ҳар бир ўқувчининг ихтиёрий танловига кўра танлов (вариатив) фанларидан бири якуний давлат аттестацияси ўтказилишидан бир ой олдин ўқувчининг аризасига кўра танланади.

11-синфда ҳар бир ўқувчининг ихтиёрий танлови ва ота-оналарнинг фикрларига асосланиб танлов (вариатив) фанларидан бири якуний давлат аттестацияси ўтказилишидан бир ой олдин таълим муассасаси томонидан танланади;

Танлов фани мажбурий фанлардан ташқари таклиф этилган фанлар орасидан танланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон оиласининг миллий қадриятлар ва анъаналарга асосланган ҳимоя

Оила Ўзбекистонда жамиятнинг асосий элементидир ва унинг жамиятдаги ролининг аҳамияти катта. Маданий анъаналар ва миллий қадриятларга мос равишда, оилага...

Больше похожих статей

×