15.8 C
Узбекистан
Понедельник, 29 апреля, 2024

Содиқ Сафоев Ўзбекистон регби федерацияси раислигига қайта сайланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун Ўзбекистон регби федерациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон регби федерацияси раиси Содиқ Сафоев, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов, Спорт ўйинлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори Жасур Акрамов, шунингдек, федерациянинг Ижроия қўмитаси, вилоятлардаги вакиллари, мураббийлар штаби ва спортчилар иштирок этишди. Конференцияда федерациянинг ўтган даврдаги ҳисоботи кўриб чиқилиб, раҳбарият таркиби шакллантириб олинди.

Даставвал федерация Ижрочи директори Бегзод Ибрагимов 2019-2023 йиллар давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди. Унда 4 йил мобайнида эришилган ютуқлар, йўл қўйилган камчиликлар кўриб чиқилди. Делегатлар ҳисоботни бир овоздан маъқуллашди. Шундан сўнг кун тартибининг асосий масалаларига ўтилди.

Ижроия қўмита ташкилот раҳбарлигига 2013 йилдан бери федерацияда раис сифатида фаолият олиб бораётган ва 2017 йил ушбу лавозимга қайта сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев номзодини илгари сурди. Иштирокчилар бир овоздан Содиқ Салихович номзодини қўллаб-қувватлашди ва S.Safoyev навбатдаги муддатга Ўзбекистон регби федерациясининг раиси этиб сайланди. Ўз навбатида, федерация раиси билдирилган ишончни оқлашга ваъда берар экан, терма жамоаларнинг моддий техник базасини ошириш орқали халқаро майдондаги натижаларни янада яхшилаш, мамлакатимизда регби оммавийлигини ошириш бўйича устувор режалар ҳақида тўхталиб ўтди.

Делегатлар шу пайтгача федерация Бош котиби лавозимида ишлаб келган Қаҳрамон Жалилов номзодини навбатдаги муддатга маъқуллашди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари Алишер Нарбаев федерация раисининг биринчи ўринбосари, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда Республика товар хом ашё биржаси бошқарув раиси Зиёвуддин Бадриддинов федерация раиси ўринбосари лавозимларига сайландилар. Тадбир давомида федерация Ижроия қўмитаси, Тафтиш ҳайъати ва Тартиб-интизом қўмитаси таркиби ҳам шакллантириб олинди.

Шунинг билан, Ўзбекистон регби федерациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференцияси ўз ишини якунлади.

MANBA: Халқ сўзи

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

11-синф ўқувчиси содир этган ЙТҲ юзасидан расмий муносабат берилди

Қўқон шаҳрида 11-синф ўқувчиси машина бошқариб одам уриб юборганлиги ҳақидаги хабар ва унда келтирилган ҳолатлар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди. Маълум...

Больше похожих статей

×