15.9 C
Узбекистан
Суббота, 27 апреля, 2024

Инвесторлар фаолиятини кенгайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар ўз натижасини бермоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) тадқиқотчилари томонидан 2017-2023 йилларда Ўзбекистонда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни рағбатлантиришга қаратилган ислоҳотлар натижаси ўрганилди.

2017-йилдан буён Ўзбекистонда хорижий инвестицияларни жалб қилишни жадаллаштириш ва бунинг учун қулай шарт-шароит яратишга қаратилган 23 та йирик чора-тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, янги таҳрирдаги «Инвестиция ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги, «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги қонунлар қабул қилинди ҳамда валюта операциялари бўйича янги қоидалар амалиётга жорий этилди.

Инвесторларнинг фаолиятини кенгайтириш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишга қаратилган сиёсат натижасида 2024-йилнинг 1-январь ҳолатига кўра, республикада жами 21 та махсус иқтисодий зона, 328 та кичик саноат зонаси, 23 та технопарк фаолият юритмоқда.

Хорижий инвестицияларни қўллаб-қувватлаш ва ислоҳотларни жадал давом эттириш мақсадида «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида бир қатор мақсадлар белгилаб олинган. Жумладан:

  • 110 млрд. АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестицияларни жалб қилиш;
  • пай ва венчур жамғармалар фаолиятини йўлга қўйиш орқали портфел инвестициялар ҳажмини 2 баробарга ошириш;
  • чет эллик номинал сақловчилар ҳамда кастодиан банкларнинг маҳаллий капитал бозорида қатнашиши учун инфратузилмани яратиш;
  • барча иқтисодий зоналарда зарур инфратузилмадан (йўл, электр энергияси, сув ва оқова тизими) узлуксиз фойдаланиш имкониятларини яратиш.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади

Ўзбекистон республика ижро ҳокимияти органлари Янги Тошкент шаҳри ҳудудига кўчирилади. 3 ой муддат ичида бу борада таклифлар ишлаб чиқилиши...

Больше похожих статей

×