29.6 C
Узбекистан
Среда, 21 мая, 2025

Ер ислоҳотлари: Болтиқбўйи мамлакатлари мисолида

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,570участниковПодписаться
- Advertisement -

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Болтиқбўйи мамлакатлари (Литва, Латвия, Эстония) мисолида ер ислоҳотларини ўтказиш бўйича хориж тажрибасини ўрганди.

Литва, Латвия ва Эстонияда ер ислоҳотларидан кўзланган умумий мақсад хусусий мулкчиликка асосланган ерга эгалик қилиш тузилмасини тиклаш эди.

Литвада реституция илгариги оилавий ер-мулкларни қайтариш, бошқа ер ёки компенсация (яъни пул) бериш орқали амалга оширилиши мумкин эди.

Ислоҳот 150 гектаргача бўлган қишлоқ хўжалиги ерларини ва 25 гектар ўрмонни қайтаришни кўзда тутарди. Бунинг натижасида 2008-йилга келиб, қишлоқ жойларда ерларнинг 97 фоизига эгалик ҳуқуқи тикланди.

Латвияда собиқ ер эгаларига ёки уларнинг меросхўрларига дастлабки ер-мулки қайтариб берилди, бошқа ер-мулк ёки компенсация маблағи таклиф қилинди. Энг юқори чегара, яъни 100 гектаргача бўлган қишлоқ хўжалиги ерлари қайтарилди.

Эстонияда ер ислоҳотлари нафақат реституцияни, балки ерларни хусусийлаштириш ва маҳаллий ҳокимиятларга беришни ҳам қамраб олди. Бу эса жараённи мураккаблаштирди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон оиласининг миллий қадриятлар ва анъаналарга асосланган ҳимоя

Оила Ўзбекистонда жамиятнинг асосий элементидир ва унинг жамиятдаги ролининг аҳамияти катта. Маданий анъаналар ва миллий қадриятларга мос равишда, оилага...

Больше похожих статей

×