12.1 C
Узбекистан
Воскресенье, 28 апреля, 2024

15 та давлат ташкилотининг коррупцияга қарши чоралари кониқарсиз деб баҳоланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат ташкилотларининг коррупция билан курашиш бўйича рейтинги баҳоланди. 

Бугун АОКАда ўтказилган брифингда «яхши», «қониқарли» ва «қониқарсиз» тоифаларга ажратилган 2023 йилги натижалар эълон қилинди. 

Натижаларга кўра 95 та давлат ташкилотининг, жумладан 36 та давлат ташкилоти илк маротаба, қолган 59 таси эса такроран баҳолашдан ўтказилган бўлиб, коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳоланиб, 42 та ташкилот фаолияти самарадорлиги “яхши” – (81-100 балл), 38 та ташкилот “қониқарли” – (55-80 балл) ва 15 та ташкилот “қониқарсиз” – (55 баллдан паст) тоифаларга ажратилди. 

Таҳлил натижалари давлат ташкилотлари фаолиятидаги коррупцияга қарши курашиш йўналишида бир қатор камчиликлар мавжудлигини кўрсатди. 

Коррупцияга қарши курашиш тизимини йўлга қўйиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмаганлиги, жумладан фаолиятида коррупциявий хавф-хатарлар аниқланмаганлиги, ишга қабул қилиш, лавозимга тайинлаш ва харидлар жараёнида манфаатлар тўқнашувини олдини олиш ва аниқлаш билан боғлиқ чоралар амалга оширилмаганлиги, коррупция ҳақида хабар бериш бўйича алоқа каналларининг йўлга қўйилмаганлиги, ушбу йўналишдаги ҳужжатлар ижро этилмаганлиги, коррупцияга қарши курашиш тизимини жорий этишга етарлича эътибор қаратилмаганлиги ташкилотлар фаолияти қониқарсиз баҳоланишига сабаб бўлди. 

Масалан, Сурхондарё ва Андижон вилоят ҳокимликларининг коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги кетма-кет икки йил давомида “қониқарсиз” баҳоланди. Андижон вилоят ҳокимлиги томонидан эса коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси штат бирлиги ходим билан жамланмаган. 

Баҳолаш натижаларига кўра, “қониқарли”деб топилган давлат ташкилотлари фаолиятида коррупцияга қарши курашиш бўйича белгиланган чоралар амалга оширилган бўлса-да, айрим масалаларга эътиборсизлик билан қаралган. Жумладан, коррупциявий хавф-хатарлар тўғри баҳоланмаганлиги натижасида коррупцияга қарши курашиш дастурлари манзилли ишлаб чиқилмаган ва ижроси тўғри ташкил этилмаган, ходимларни коррупцияга қарши ўқитиш ва уларда муросасиз муносабатни шакллантиришда етарли ишлар амалга оширилмаганлиги, белгиланган тадбирлар ижросини назорат қилиш соҳасида камчиликлар мавжудлиги кузатилди. 

Баҳолаш натижаларига кўра “яхши” деб топилган 42 та давлат ташкилоти фаолиятида коррупцияга қарши курашиш бўйича белгиланган чоралар тизимли равишда амалга оширилган. Жумладан, коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш, натижаларига асосан манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, улар самарали амалга ошириб келинган. Шунингдек, манфаатлар тўқнашувини бошқариш, мониторинг ва назорат тадбирларини амалга ошириш, турли танловлар жараёнида коррупция омилини истисно қилиш, ходимлар ва аҳолини коррупцияга қарши муросасиз руҳда тарбиялашга оид тизимли чоралар кўрилган. 

Таъкидланишича, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Республика Марказий банки, “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида биринчи раҳбарларнинг иродаси намоён қилиниб, ходимлар ва кенг жамоатчилик билан коррупцияга қарши курашишда тизимли мулоқот йўлга қўйилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади

Ўзбекистон республика ижро ҳокимияти органлари Янги Тошкент шаҳри ҳудудига кўчирилади. 3 ой муддат ичида бу борада таклифлар ишлаб чиқилиши...

Больше похожих статей

×