18 C
Узбекистан
Суббота, 27 апреля, 2024

28 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 28 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-14, кундузи 16-18 даража илиқ бўлади.
- Advertisement -

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, бу кучайиш айрим туманларда секундига 22-25 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 4-9, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кечаси ва куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, бу кучайиш айрим туманларда секундига 22-25 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, бу кучайиш айрим туманларда секундига 22-25 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, бу кучайиш айрим туманларда секундига 22-25 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади, айрим жойларда кучли ёғингарчилик бўлади. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар

27-28 март кунлари шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, бу кучайиш айрим туманларда секундига 22-25 метргача тезлашиши мумкин.

27-31 март кунлари республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида сел келиши хавфи бор.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда 2 млрд сўм имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ё.М. (муқаддам...

Больше похожих статей

×