12.1 C
Узбекистан
Воскресенье, 28 апреля, 2024

Умра зиёратини ташкил этиш учун лицензия жорий қилинмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Депутатлар «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонуни лойиҳасини ҳам биринчи ўқишда кўриб чиқдилар. Бу ҳақда ЎзЛиДеП матбуот хизмати хабар қилди. 

Лойиҳадан кўзланган мақсад  зиёратчилар “Умра” амалларини муносиб ва хавфсиз бажаришлари учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, хорижда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва кафолатланган хизматлардан фойдаланишини таъминлаш, давлат харидлари электрон тизими операторлари томонидан уларни назорат қилиш ҳамда давлат харидлари учун ажратилган маблағлар хавфсизлигини ва уларни ишончли сақлаш механизмларини янада такомиллаштиришдир.

Қонун лойиҳаси билан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар) турларига давлат харидлари электрон тизими оператори фаолиятини киритиш, ушбу ҳаракатни амалга оширганлик ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олганлик учун юридик шахсларга нисбатан жарима белгиланяпти.

Шунингдек, “Умра” зиёратини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш, зиёратчиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида бундай тадбирни ташкил этиш ва ўтказиш учун лицензия жорий қилинмоқда.

Депутатлар мазкур қонун лойиҳасини қўллаб-қувватладилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади

Ўзбекистон республика ижро ҳокимияти органлари Янги Тошкент шаҳри ҳудудига кўчирилади. 3 ой муддат ичида бу борада таклифлар ишлаб чиқилиши...

Больше похожих статей

×