22.7 C
Узбекистан
Понедельник, 29 апреля, 2024

Биологик фаол қўшимчали маҳсулотларни реклама қилишга таниқли шахсларнинг жалб қилиниши: муаммолар, хорижий тажриба ва таклифлар

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари биологик фаол қўшимчали маҳсулотлар рекламасига таниқли шахсларни жалб қилиш билан боғлиқ муаммолар ва бу борада хориж тажрибасини ўрганди.

2022-йилда 167,9 млрд. АҚШ долларига баҳоланган глобал биологик фаол қўшимчалар (БФҚ) бозори 2030-йилга бориб, йиллик 7,9 фоиз ўсиш суръати билан 301,4 млрд. АҚШ долларига етиши прогноз қилинмоқда.

БФҚ истеъмолининг ўсишига асосан интернет ва бошқа оммавий ахборот воситаларидаги рекламалар сабаб бўлиб,  томошабинлар уларда иштирок этган таниқли шахсларни моддий жиҳатдан мафаатдор бўлмаган холис маслаҳатчи сифатида қабул қилади.

Ҳиндистонлик тадқиқотчиларнинг мультивитаминли қўшимчалардан фойдаланиш борасида таниқли кишиларнинг тавсияси одамларга қандай таъсир кўрсатишини аниқлаш мақсадида ўтказган сўрови респондентларнинг 65 фоизи мазкур маҳсулот брендлари ҳақида гапирган машҳур кишиларга ишонишини кўрсатди.

Симмон университети тадқиқотчилари 88 та нашрдаги 238 та маълумотни ўз ичига олган БФҚ рекламаларини ўрганиб чиққач, уларининг саломатликка ижобий таъсири ҳақида айтилган таъкидларнинг 15 фоизи аниқ, 23 фоизи ноаниқ, 3 фоизи нотўғри, 5 фоизи қисман аниқ ва 55 фоизи асоссиз эканлиги аниқлади.

Ҳар йили АҚШда тез тиббий ёрдам бўлимига қилинган мурожаатларнинг камида 23000 таси БФҚ дан фойдаланиш билан боғлиқ. Шикоятларнинг аксариятида юракнинг тез уриши, кўкракда оғриқнинг пайдо бўлиши ва ютиш билан боғлиқ муаммо юзага келгани таъкидланган.

Аксарият ҳолларда эса аҳолининг реклама таъсирига мойил қатламлари, яъни кексалар ва вояга етмаганлар БФҚ тижоратчиларининг мақсадли аудиторияси бўлиб қолмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Европа Иттифоқида «TikTok»ни тўлиқ тақиқлаш масаласи кўтарилди

Финляндия парламенти аъзоси Ханна Косонен Хитой ҳукуматининг эҳтимолий жосуслиги туфайли «TikTok» ижтимоий тармоғини тўлиқ тақиқлаш масаласини кўтарди. Бу ҳақда...

Больше похожих статей

×