20.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 28 апреля, 2024

“Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!” номли байрам тадбири

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -


Ассалом Наврўз! Бу байрам шарқ халқларнинг дўстлик ва бирлик рамзи сифатида кенг нишонланувчи Қадим тарихга эга байрамлардан биридир. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2024-йил 4-мартдаги “2024-йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, жорий йилда Наврўз байрамини “Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!” деган бош ғоя асосида оммавий сайиллар, миллий қадрият ва анъаналаримиз ҳамда замонавий тажрибалар шаклида кўтаринки руҳ ва юқори даражада кенг нишонлаш белгиланди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, 2009-йил 30-сентябрида Наврўз УНЕСCО тарафидан номоддий маданий мерос рўйхатига киритилган, 2010-йил 23-февралда эса БМТ Бош Ассамблеясининг 64-сессиясида 21-март „Халқаро Наврўз Куни“деб эълон қилинди.

Айни кунларда қалблардаги Наврўз завқи ва шукуҳи фусункор майдон ва хиёбонларга кўчган. Шунга ҳамоҳанг равишда, “Силк Роад Самарканд” туристик марказнинг Боқий Шаҳар мажмуаси сув ҳавзаси бўйида халқимизга байрам кайфияти улашиш учун жорий йилнинг 21-март санасида Самарқанд халқаро технология университети (СИУТ) “Силк Роад Самарканд” туристик маркази, Шимоли-шарқий энергетика университети (НЕЕПУ) ва Хитой Халқ Республикаси), “СТЕКЛОПЛАСТИК” МЧЖ билан ҳамкорликда “Наврўз Регата” фестивали ҳамда Марказий Осиёда илк бор ўтказилаётган “Драгон Боат” мусобақаларига бағишланган халқаро байрам тадбири ташкил этилади.

Боқий шаҳар мажмуаси сув ҳавзаси бўйида Ўзбекистон ва Хитой ҳунармандчилиги ярмаркалари ўтказилиб, миллий куй-қўшиқлар янграйди ва варраклар учирилади. Тадбир санъаткорларнинг консерт дастурлари, хусусан, Университет талабалар билан ишлаш, маънавият ва ма’рифат бўлими бошлиғи, хушовоз хонанда Зулфияхон Рашидова томонидан гўзал куй-қўшиқлар ва СИУТ қошида ташкил этилган Хитой энергетика институти ва Корея технологияси ва маданияти институтининг ижодкор талабаларидан таркиб топган “Олтин Мерос” талабалар театр студияси томонидан тайёрланган хитой ва корейс миллий рақслари ва этник ўйинлари билан бойитилади.

Ўзбек миллий таомларидан сумалак, палов тайёрланади. Шунингдек, фестивал давомида университетнинг хорижий профессор-ўқитувчилари бошчилигида хитой, ҳинд, турк халқларининг чой маросимлари ўтказилади.


Бундан ташқари, Наврўз тароватини ўзида мужассам этган мазкур оммавий-маданий спорт фестивалининг юқори савияда ташкил этилиши учун “Драгон шов”, Халқ сайиллари, ўзбек миллий ўйинлари, болалар аттраксионлари, белбоғли кураш, гимнастикачилар ва акробатларнинг ажойиб чиқишлари ҳам ўрин олган

Фестивалнинг асосий воқеаси – қайиқлар паради бўлиб, унда Хитойлик профессионал спортчилар, академик эшкак эшиш ва каноеда сузиш бўйича Осиё чемпионлари ва совриндорлари ҳамда СИУТ талабаларини ўз ичига олган Ирбис спорт клуби аъзоларидан иборат экипажлар Боқий Шаҳардаги сув ҳавзаси бўйлаб ҳаракатланадилар.

Қайиқлар паради бошида Хитой Халқ Республикасидан фестивал учун махсус олиб келинган бешта “Драгон боат” қайиқлари сузади. Аҳамиятлиси, Хитой ва Ўзбекистон спортчилари ўртасида “Драгон боат” қайиқларида кўргазмали мусобақа ўтказилиши назарда тутилган. “Наврўз Регата” фестивали Наврўз байрамини халқаро нишонлашнинг янги форматидир. Бундан ташқари, келгусида ҳар йили маданият ва спорт фестивали ўтказилиб, мазкур фестивал доирасида академик эшкак эшиш бўйича “Наврўз Регата Cуп” халқаро мусобақаси ўтказилиши ҳам режалаштирилган.


Фестивал ташкилотчилари:
Фестивал ташкилотчилари: Самарқанд халқаро технология университети (СИУТ), “Силк Роад Самарканд” туристик маркази, Шимолий-Шарқий энергетика университети (НЕЕПУ, Хитой), “Стеклопластик” МЧЖ, Эриелл компаниялар гуруҳи, Энтер Энгинееринг, Самарқанд вилоят эшкак эшиш спорт федерацияси, Самарқанд вилояти туризм бошқармаси

Festival o‘tkazilishi sanasi: 2024-yil 21-mart.

Oʻtkazilish joyi: “Boqiy Shahar” majmuasi, “Silk Road Samarkand” turistik markazi.

Murojaat uchun: +998915325057 / +998909833468

Elektron pochta: media@siut.uz

SIUT Media Markazi

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда никоҳдан ажралишлар сони очиқланди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари статистик рақамларда қуйидагича ифодаланган: Аҳоли сони 37 миллионга етган...

Больше похожих статей

×