17.6 C
Узбекистан
Воскресенье, 19 мая, 2024

ФАО Ўзбекистонда ветеринарияни ривожлантириш учун замонавий ускуналарни топширди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,340участниковПодписаться
- Advertisement -

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Марказий Осиёда қорамолларнинг нодуляр дерматитига минтақавий тайёргарликни кучайтириш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида Ўзбекистоннинг ихтисослаштирилган муассасаларига уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун замонавий ускуналар топширди. Жумладан, Ветеринария илмий-тадқиқот институти, Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига 6 та музлатгич ва 20 та термосумка топширилди.

Ушбу жиҳозларни етказиб бериш ФАОнинг Ўзбекистон ва Марказий Осиё мамлакатларига нодуляр дерматитнинг келиб чиқиши мумкин бўлган эпидемиясига жавоб бериш имкониятларини кучайтиришга қаратилган кенг кўламли ҳаракатларининг бир қисми холос. Аввалроқ, ФАО лаборатория асбоблари, жиҳозлари ва реактивларини Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказига топширган эди. Бундан ташқари, ФАО ушбу марказ билан биргаликда Тошкентда тугунли дерматитнинг лаборатория диагностикаси бўйича тренинглар ўтказди.

Нодуляр дерматит – бу ҳашаротлар томонидан ташиладиган йирик шохли қорамоллар чечак вируси. Бу касаллик инсон саломатлиги учун хавф туғдирмайди, лекин сут маҳсулдорлиги ва ҳайвонларнинг тана вазнининг пасайиши туфайли чорвачиликка катта иқтисодий зарар етказиши мумкин. Илгари касаллик фақат Африкада топилган, аммо сўнгги ўн йил ичида у бутун Яқин Шарққа тарқалди, шунингдек, Туркия, Болқон, Кавказ, Россия Федерацияси ва Қозоғистонга таъсир кўрсатди. Буларнинг барчаси қўшни мамлакатларда, жумладан, Марказий Осиё минтақасида ҳам касаллик хавфини сезиларли даражада оширди.

ФАО мамлакатларга тугунли дерматит ва бошқа трансчегаравий ҳайвон касалликларига қарши курашишда ёрдам бериш бўйича катта тажрибага эга. Унинг «Марказий Осиёда қорамолларнинг нодуляр дерматитига минтақавий тайёргарликни кучайтириш» лойиҳаси Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда амалга оширилмоқда ва ушбу мамлакатларда касаллик тарқалишининг олдини олиш ҳамда агар аниқланса, самарали жавобни таъминлашга қаратилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

АҚШ Давлат котиби ўринбосари Узра Зея Ўзбекистонга ташриф буюради

АҚШ Давлат котибининг фуқаролик хавфсизлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича ўринбосари Узра Зея 19—23 май кунлари Остона ва Тошкентга...

Больше похожих статей

×