20.7 C
Узбекистан
Понедельник, 19 мая, 2025

Ўзбекистон элчиси БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти ҳузурида аккредитациядан ўтди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,570участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси Фаррух Турсунов Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош котиби Зураб Пололикашвилига ишонч ёрлиқларини топширди.

Бутунжаҳон туризм ташкилотининг Мадриддаги штаб-квартирасида бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон билан мазкур ташкилот ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари хусусида фикр алмашилди.

UNWTO Бош котиби 2023 йил октябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Ташкилот Бош Ассамблеясининг 25-сессиясини юқори савияда ўтказгани учун Ўзбекистон раҳбариятига яна бир бор миннатдорлик билдирди. Мазкур сессияда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ташаббусларга алоҳида эътибор қаратилди.

Зураб Пололикашвили, шунингдек, Ўзбекистон UNWTOнинг энг фаол аъзоси эканлигини, мазкур тузилма республика билан ҳамкорликда энг кўп лойиҳаларни амалга ошираётганини таъкидлади.

Ташкилот раҳбарининг айтишича, БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Ўзбекистон ташаббуси билан «2027 йил – Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили» резолюцияси қабул қилингани юксак эътирофга сазовор.

Учрашув якунда UNWTO Бош котиби ушбу резолюция муваффақиятли амалга оширилишига ҳамда барқарор ва яшовчан туризмни ривожлантириш бўйича тадбирларни амалга оширишда барча давлатларнинг фаол иштирокига умид билдирди.

Маълумот учун: 2024 йил 24 январда БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (ЮНВТО) ребрендинг ўтказиб, ўз номини расман БМТ Туризмга (UN Tourism) ўзгартирди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон оиласининг миллий қадриятлар ва анъаналарга асосланган ҳимоя

Оила Ўзбекистонда жамиятнинг асосий элементидир ва унинг жамиятдаги ролининг аҳамияти катта. Маданий анъаналар ва миллий қадриятларга мос равишда, оилага...

Больше похожих статей

×