20.7 C
Узбекистан
Понедельник, 19 мая, 2025

ҚАШҚАДАРЁДА “ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ БОҒИ” БУНЁД ЭТИЛЯПТИ

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,570участниковПодписаться
- Advertisement -

Наврўз фалсафаси инсон қалбидаги ободлик маданияти ва бунёдкорлик салоҳиятини тарбиялайди. Янгилик ва яхшиликка интилиб яшашга ундайди.

Мамлакатимиз бўйлаб Наврўз шукуҳи кезиб юрган шу кунларда Президент Халқ қабулхонаси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, ўрмон хўжалиги бошқармаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида яна бир хайрли ишга қўл урилди: Қарши шаҳридаги 7 гектар бўш майдонда “Халқ қабулхонаси боғи”ни ташкил этишга киришилди. Бунинг учун чинор, эман, арғувон (багрянник), қарағай, ҳинд сирени, павлония, акация каби 12 турдаги 2,5 минг тупдан ортиқ манзарали дарахт кўчатлари келтирилди.

Куни кеча – “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остидаги умумхалқ хайрия ҳашари кунлари вилоят масъуллари, нуронийлар, ёшлар иштирокида Қарши шаҳридаги янги Халқ қабулхонаси боғига ҳам яхши ниятлар билан илк кўчатлар қадалди. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги бу бунёдкорлик ҳаракатига ўнлаб мутахассислар, юзлаб ишчилар, ҳашарчилар ўз ҳиссасини қўшди.

Кўпнинг кучи бирлашиб, қисқа вақтда 5 гектар ерга 2,5 минг дарахт кўчатлари экилди, ҳудуддаги мавжуд суғориш тизими ҳам янгиланяпти.

“Халқ қабулхонаси боғи”ни барпо этиш ишлари давом эттирилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон оиласининг миллий қадриятлар ва анъаналарга асосланган ҳимоя

Оила Ўзбекистонда жамиятнинг асосий элементидир ва унинг жамиятдаги ролининг аҳамияти катта. Маданий анъаналар ва миллий қадриятларга мос равишда, оилага...

Больше похожих статей

×