19.4 C
Узбекистан
Воскресенье, 19 мая, 2024

2017-2023 йиллар оралиғида Ўзбекистонда йўловчиларни ташиш соҳасида қандай ўзгаришлар рўй берди?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,340участниковПодписаться
- Advertisement -

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2017-2023 йиллар оралиғида Ўзбекистонда йўловчиларни ташиш соҳасида рўй берган ўзгаришларни таҳлил қилди.

Таҳлил 2017-2023 йиллар оралиғида мамлакатимизда йўловчиларни ташиш ва йўловчи айланмасида сезиларли ўсиш бўлганлигини кўрсатди. Хусусан, 2017-йилда барча транспорт воситалари орқали 5 679,0 млн. киши ўз манзилига етказилган бўлса, 2023-йилда бу кўрсаткич салкам 6 452,0 млн. кишини ташкил этди. Йўловчи айланмаси эса 130,0 млрд. йўловчи-км дан 152,7 млрд. йўловчи-км га ошган.

2023-йилда йўловчи ташишда автомобиль транспортининг улуши 97,2 фоизни ташкил қилган. Агар 2017-йилда 5 591,3 млн. киши манзилга етказилган бўлса, 2023-йилда уларнинг сони 6 270,2 млн. кишини ташкил қилган. Автомобиль транспортида йўловчи айланмаси мос равишда ортиб, 117,7 млрд. йўловчи-км дан 133,8 млрд. йўловчи-км га етган.  

2017-2023 йилларда метрополитендан фойдаланган йўловчилар сони 2,6 маротаба ошган ва 61,6 млн. кишидан 162,7 млн. кишига етган. Мутаносиб равишда йўловчи айланмаси ҳам 459,1 млн. йўловчи-км дан 1 186,4 млн. йўловчи-км га кўпайган.

Ҳаво транспорти воситасида ташилган йўловчилар ҳам мазкур давр мобайнида 2,4 баробар ошган ва 2,2 млн. кишидан 5,3 млн. кишига етган.  Йўловчи айланмаси 7,5 млрд. йўловчи-км дан 13,8 млрд. йўловчи-км га ортган.

Транспорт хизматлари бозори ва инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида бир қатор тадбирлар белгиланган. Жумладан:

  • йўловчи ва юк ташиш хизматлари ҳажмини 3 баробар ошириш;
  • авиақатновлар сонини 4 баробарга ошириш;
  • шаҳар ва туманларни жамоат транспорти билан тўлиқ қамраб олиш, янги автобуслар сонини 5 мингтага ва электробуслар сонини 2 мингтага етказиш.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

20 май куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

“Ўзгидромет” 20 май, душанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади,...

Больше похожих статей

×