27.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 18 мая, 2025

Антониу Гутерриш: Ўзбекистон ташаббуси билан минтақа аёллари ҳам фаолияти ишончли қўлларда бўлган Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёлларининг ноёб мулоқоти доирасида бирлаша олди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,570участниковПодписаться
- Advertisement -

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбаева Нью-Йорк шаҳрида БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда «Дунё» АА мухбири хабар қилмоқда.

Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг ихтисослашган идоралари билан ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди.

Шунингдек, мулоқот давомида Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва давлатлар ўртасидаги сўнгги йилларда тўпланган ижобий шериклик тажрибасига алоҳида эътибор қаратилди.

Суҳбат давомида Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш билан боғлиқ, жумладан, гендер тенглигини таъминлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Антониу Гутерриш Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ижобий ҳолатида Ўзбекистоннинг муҳим ролига алоҳида тўхталиб ўтди.

«Президент Шавкат Мирзиёевнинг саъй-ҳаракатлари билан Марказий Осиё бугун аҳил-иноқ яшамоқда, мамлакатлар барча соҳаларда жадал ҳамкорлик қилмоқда. Ўзбекистон ташаббуси билан минтақа аёллари ҳам фаолияти ишончли қўлларда бўлган Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёлларининг ноёб мулоқоти доирасида бирлаша олди», деди у.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ташаббусларини халқаро майдонда илгари суриш, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда минтақавий ҳамкорликни кенгайтиришга доир аниқ таклифларни қўллаб-қувватлашда БМТ билан конструктив ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.

Самимий ва амалий руҳда кечган мулоқот якунида Ўзбекистон ва БМТ ўртасида барча соҳаларда ўзаро манфаатли муносабатларни янада кенгайтиришга келишиб олинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон оиласининг миллий қадриятлар ва анъаналарга асосланган ҳимоя

Оила Ўзбекистонда жамиятнинг асосий элементидир ва унинг жамиятдаги ролининг аҳамияти катта. Маданий анъаналар ва миллий қадриятларга мос равишда, оилага...

Больше похожих статей

×