17.6 C
Узбекистан
Воскресенье, 19 мая, 2024

Ангрен ИЭСга ярим миллиарддан кўпроқ компенсация тўлови белгиланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,340участниковПодписаться
- Advertisement -

Экология вазирлиги томонидан “Ангрен иссиқлик электр станцияси” фаолияти текширилди ва углерод оксиди белгиланган меъёрдан 4,37 баробар, азот оксиди 7,68 баробардан 15,24 баробаргача юқори эканлигини маълум бўлди.

Ҳолат бўйича 2023 йил 4-чораги ва 2024 йил январь февраль ойларида атмосфера ҳавосига ташланадиган ташламалар меъёридан ошганлиги учун қўшимча равишда 140,7 млн сўм компенсация тўлови белгиланди. Шунингдек, 2022–2023 йиллари корхона фаолияти давомида йўл қўйилган камчиликлар учун 2022 йил учун 263,7 млн сўм ва 2023 йил учун 129,1 млн сўм компенсация тўлови қўшимча равишда ҳисобланди.

Корхонага нисбатан атмосфера ҳавосига етказилган зарар учун жами 533,6 млн сўм компенсация тўлови белгиланди.

Бундан ташқари, текширув ишларига тўсқинлик қилган Ангрен ИЭС ходими Д.М.га нисбатан МЖтК билан баённома расмийлаштирилиб, ҳужжатлар судга юбориш учун тайёрланмоқда.

Маълумот учун, аввалроқ Янги Ангрен ИЭС фаолияти текширилиб, атмосфера ҳавосига ташланаётган зарарли моддалар белгиланган меъёрларга нисбатан юқори эканлиги ва чанг-газ тозалаш ускуналари талабга жавоб бермаслиги аниқланганди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

АҚШ Давлат котиби ўринбосари Узра Зея Ўзбекистонга ташриф буюради

АҚШ Давлат котибининг фуқаролик хавфсизлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича ўринбосари Узра Зея 19—23 май кунлари Остона ва Тошкентга...

Больше похожих статей

×