17.6 C
Узбекистан
Воскресенье, 19 мая, 2024

Президенти Қозоғистон Бош вазирини қабул қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,340участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 март куни Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов бошчилигидаги ҳукумат делегациясини қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари Бош вазир Олжас Бектановни яқинда ушбу лавозимга тайинлангани билан самимий қутлади ва масъулиятли фаолиятида катта муваффақиятлар тилади.

Ўз навбатида, Қозоғистон Ҳукумати раҳбари Ўзбекистон Президентига Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Учрашувда Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали шерикликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Хусусан, бўлажак олий даражадаги қўшма тадбирларга тайёргарлик доирасида ҳамкорликнинг янги кун тартибини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш жараёнида, шу жумладан ваколатли вазирлар бошчилигидаги ишчи гуруҳ доирасида тўсиқларни бартараф этиш ва ўзаро келишилган чораларни кўриш зарурлиги қайд этилди.

Мамлакатларимиз стратегик шериклигида муҳим йўналишлар бўлган саноат, транспорт ва логистикада кооперацияни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Устувор тармоқлардаги инвестиция дастурларининг янги портфелини ҳамда транспорт ва энергетика соҳасидаги минтақавий аҳамиятга эга инфратузилмавий лойиҳаларни фаол илгари суриш мақсадга мувофиқ экани таъкидланди.

Ўзбекистон Президенти Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни тубдан кенгайтириш мақсадида ҳукуматлар даражасида яқин ва тизимли алоқаларни давом эттириш муҳимлигини қайд этди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

АҚШ Давлат котиби ўринбосари Узра Зея Ўзбекистонга ташриф буюради

АҚШ Давлат котибининг фуқаролик хавфсизлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича ўринбосари Узра Зея 19—23 май кунлари Остона ва Тошкентга...

Больше похожих статей

×