17.6 C
Узбекистан
Воскресенье, 19 мая, 2024

Ичимлик ва оқова суви нархи ошадими? Йўқ, солиқ тизимида ўзгариш бўлди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,340участниковПодписаться
- Advertisement -

Самарқанд вилоятида ичимлик суви таъминоти даражаси ва оқова сув (канализация) хизмати бўйича аҳвол қандай? Ўтган давр мобайнида бу йўналишда нималар қилинди ва жорий йилдаги вазифалар нималардан иборат? Қандай янги лойиҳалар амалга оширилади? Ва шу кунларда кўпчиликни қизиқтириб келаётган савол: ичимлик ва оқова суви нархи ошар экан. Нега ва қанчага ошади?

«Самарқанд сув таъминоти» АЖ  директори Комил Юсупов иштирогида бўлиб ўтган матбуот анжуманида ана шу саволларга жавоб қайтарилди.

Таъкидланишича, вилоятда аҳолини марказлашган ичимлик суви тармоғи билан таъминлаш даражаси 75,4 фоизни ташкил этади. 2017 йилда бу кўрсатгич 53, 5 фоиз бўлган. Бу ижобий ўзгаришлар соҳага эътиборнинг кучайиши, йўналтирилган маблағ миқдорининг кескин ошганлиги билан изоҳланади. Агар 1991 йилдан 2017 йилгача соҳага 83 млрд сўм харажат қилинган бўлса, 2017-2023 йилларда бу кўрсатгич 1 трлн 185 млрд сўмни ташкил этган. 

Ушбу маблағнинг каттагина қисми – 347 млрд сўмдан ортиқроғи 2023 йилда ўзлаштирилган. Натижада бир йилнинг ўзида 160 минг киши марказлашган ичимлик суви билан таъминланиб, 86 минг аҳолининг таъминоти яхшиланган.

2024 йилга режалаштирилган ишлар ҳақида сўз юритиб, К.Юсупов журналистларни бир қатор лойиҳалар билан таништирди. Жумладан, Инвестиция дастури доирасида 6 та  йилдан-йилга ўтувчи объект учун 64 млрд.сўм маблағ ажратилмоқда. Ушбу маблағ ҳисобидан, 118 км узунликдаги тармоқ ва 6 та иншоот қурилиши режалаштирилган.

Жорий йил давомида Халқаро молия институтлари томонидан учта лойиҳа амалга оширилади. Биринчиси, Абу Даби тараққиёт жамғармаси иштирогида амалга оширилаётган ва 2020-2025 йилларда “Самарқанд шаҳрида сув таъминоти тизимлари ва йўл тармоқларини модернизация қилиш” лойиҳаси давом эттирилади. Лойиҳа доирасида 6 та насос станцияси, 2 та сув иншоотини реконструкция қилиш ҳамда 11,2 км ичимлик сув тармоқларини қуриш ишлари амалга ошириш режалаштирилган.

Иккинчиси, Жаҳон банки иштирогидаги “Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри ичимлик сув ва оқова сув тозалаш иншоотлари ва оқова тизимларини реконструкция қилиш” лойиҳаси. 2023-2026 йилларга мўлжалланган лойиҳа бўйича қиймати 66 млн долларлик 3 та сув, битта оқова иншооти ва битта насос станцияси ишга туширилади.

Натижада 25 та МФЙда 63,7 минг аҳоли ичимлик суви ва 13 та МФЙда 32,4 минг аҳоли оқова сув хизмати билан таъминланади. Ичимлик сув бўйича таъминланганлик даражаси 71,6 фоиздан 93,0 фоизга, оқова сув хизматлар кўрсатиш бўйича 29,2 фоиздан 52,0 фоизга ошади.

Учинчиси, Самарқанд шаҳар Қорасув маскани ва янгидан барпо этилаётган “Ширин” шаҳарчасини Давлат хусусий шерикчилик лойиҳалари асосида ичимлик ва оқова тизимларини қуриш ишларини амлга ошириш бўйича “Almar” Water Salutions (Испания) компанияси билан келишув меморандуми имзоланган. Лойиҳа олди ишлари амалга оширилмоқда.

«Самарқанд сув таъминоти» АЖ  директори, шунингдек, истиқболдаги лойиҳалар ҳақида ҳам сўз юритди. Масалан, Халқаро молия институтлари иштирогида “Самарқанд вилоятидаги  6 та туман маркази ва шаҳар типидаги аҳоли пунктлари оқова тизимларини яхшилаш” лойиҳаси бўйича 101,5 млн долларлик ишлар бажарилади. Натижада туманлар марказларида оқова тизими билан таъминланиш даражаси йўқдан, яъни “ноль”дан 62 фоизга ошади.

Матбуот анжумани давомида К.Юсупов кўпчиликни қизиқтираётган масала сув таъминоти ва канализация хизмати учун аҳоли тўлаши лозим бўлган ставкалардаги ўзгаришларга тўхталиб ўтди. 1 апрелдан бошлаб белгиланган тарифга 12 фоиз қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) қўшилади. Илгари ушбу хизматларни тақдим этиш учун товар айланмаси ноль ставка бўйича ҚҚСга тортилар эди.

Демак, белгиланган тарифлар аввалгидек қолади: Самарқанд вилоятида ичимлик суви учун 2500 сўм, оқова сув хизмати учун 1600 сўм. Фақат бу сумма устига 12 фоиз ҚҚС қўшилади ва энди аҳоли 1 м3 ичимлик суви учун 2800 сўм, оқова хизмати учун эса1792 сўм тўлайди.

Тошпўлат Раҳматуллаев,

Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз.

Алишер Исроилов туширган суратлар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

АҚШ Давлат котиби ўринбосари Узра Зея Ўзбекистонга ташриф буюради

АҚШ Давлат котибининг фуқаролик хавфсизлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича ўринбосари Узра Зея 19—23 май кунлари Остона ва Тошкентга...

Больше похожих статей

×