18.6 C
Узбекистан
Понедельник, 6 мая, 2024

Италиялик дизайнерлар Ўзбекистон тўқимачилик саноатига жалб қилинади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев Италиянинг Европа дизайн институти (Istituto Europeo di Design) раҳбарияти билан музокара ўтказди.

Учрашувда институт координатори Паола Паттачини ва махсус лойиҳалар бўйича ҳамкорлик бўлими бошлиғи Селена Мезорака қатнашди.

Текстиль дизайни соҳасида қирқ йиллик тажрибага эга бўлган Паоло Паттачини Ўзбекистонда мазкур тармоқда эришилаётган ютуқлар ва ривожланиш суръатлари билан яқиндан таниш эканлигини таъкидлади.

Италиялик мутахассислар жорий йилнинг 15 февраль куни Ўзбекистон Президентининг Андижон вилоятига ташрифи мобайнида Дизайнерлар ва технологлар мактабини ташкил этиш бўйича билдирилган ташаббусини катта қизиқиш билан қабул қилди. Улар мактабга Италиядан кийим-кечак, маиший текстиль ва саноат маҳсулотлари бўйича юқори тажрибали дизайнерларни жалб қилиш юзасидан таклифни қўллаб-қувватладилар.

Италия томон билан Европа дизайн институти мутахассисларини Ўзбекистондаги янги Дизайнерлар ва технологлар мактабига ишга юбориш ва Андижон вилояти корхоналарига бозорда юқори талабга эга тайёр маҳсулотлар дизайнини ишлаб чиқишда профессионал тарзда кўмаклашиш тўғрисида келишиб олинди.

Европа дизайн институти Италиянинг энг нуфузли олий таълим муассасалари қаторида муносиб ўринни эгаллайди. 1996 йилда таъсис этилган ва ҳозирги кунда Италия, Испания ва Бразилияда бўлинмаларига эга. Институтда тасвирий санъат, коммуникация, мода ва реставрация йўналишларида таълим берилади. Шунингдек, ушбу йўналишларни қамраб оладиган 60 та ихтисослашган ўқув курсларини йўлга қўйган.

Олий таълим муассасасида бугунги кунда 120 мингдан ортиқ талаба таҳсил олмоқда. Институт битирувчилари жаҳондаги машҳур “Moschino”, “Dolce&Gabbana”, “Gianfranco Ferré”, “Dior” каби ательеларга дизайнер сифатида фаолият юритади.

МАНБА: Халқ сўзи

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон давлат ташкилотлари ходимлари Малайзияда малака оширди

Ўзбекистон давлат ташкилотлари ходимлари Малайзия техник ҳамкорлик дастури (MTCP) доирасида Куала-Лумпур шаҳрида ташкил этилган махсус ўқув курсини муваффақиятли тамомлади. 22-30...

Больше похожих статей

×