- Advertisement -
Жорий йилнинг 8 март куни асли ўзбекистонлик 46 ёшли Жамшид Неъматов Нью-Йоркда байрам зиёфати пайтида хотинига камида икки марта пичоқ уриб, жиддий жароҳат етказган.
Маълумотларга кўра, воқеа жойига етиб келган полиция қўлида пичоғи билан уларга ташланган эркакни отиб ташлашга мажбур бўлган. Бу ҳақда “The New York Post” нашри маълум қилди.


Аёл даволанмоқда, эркак эса оламдан ўтган. Хабарда келтирилишича, эр-хотиннинг 4 нафар фарзанди бор.