41.9 C
Узбекистан
Четверг, 15 мая, 2025

Президент маслаҳатчиси Сума Чакрабарти билан учрашув ўтказди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,560участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 март куни иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабарти билан учрашув ўтказди.

«Ўзбекистон 2030» стратегиясининг бориши ва уни жорий йилда амалга ошириш бўйича Давлат дастурининг ижроси кўриб чиқилди. Ўзбекистоннинг ЖСТга кириш бўйича музокаралар жараёни доирасидаги ишларни фаоллаштириш, жумладан, миллий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ташкилот талабларига уйғунлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Ичимлик суви таъминоти, мактаблар инфратузилмасини яхшилаш, онкологик касалликларнинг олдини олиш, давлат хизматида сифатни ошириш ва рақобатни таъминлаш борасидаги лойиҳалар бўйича аниқ амалий чораларни давом эттириш зарурлиги таъкидланди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, жумладан, инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш масаласига эътибор қаратилди. Шу маънода, маслаҳатчи илғор халқаро амалиётни ҳисобга олган ҳолда тижорат низоларини ҳал қилишнинг аниқ механизмларини таклиф этди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон оиласининг миллий қадриятлар ва анъаналарга асосланган ҳимоя

Оила Ўзбекистонда жамиятнинг асосий элементидир ва унинг жамиятдаги ролининг аҳамияти катта. Маданий анъаналар ва миллий қадриятларга мос равишда, оилага...

Больше похожих статей

×