20.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 5 мая, 2024

Покизалик ва даромадларнинг ортиши ўртасидаги боғлиқлик эконометрик ёндашув асосида таҳлил қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться
- Advertisement -

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари миллий қадриятларимиздан бири бўлган покизалик ва даромадларнинг ортиши ўртасидаги боғлиқликни эконометрик ёндашув асосида таҳлил қилди.

Халқимизнинг азалий қадриятларидан бири бўлган покизалик саломатлигимизни асрашнинг муҳим шарти ҳисобланади. Шу билан бирга, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Макроиқтисодиёт ва саломатлик бўйича комиссияси (2001) санитария ҳолати (тозалик) узоқ муддатли иқтисодий ўсиш ва фаровонликка ижобий таъсир қилишини асослаб берган.

Соғлиқни сақлашдаги муаммолар катта харажатларни талаб қилади. Мисол учун, инсонлар соғлигининг ёмонлашуви уларнинг саломатлигини тиклаш учун кетадиган харажатларнинг ортиши ва оқибатда даромадларининг камайишига олиб келади. Шу билан бирга, касалликни даволаш учун сарфланадиган вақтни бошқа самаралироқ фаолиятга йўналтириш ва даромад келтирадиган бирор меҳнат тури билан шуғулланиш мумкин.

Илмий манбаларнинг кўрсатишича Нигерияда сифатли ичимлик суви ва санитария воситаларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлмаган 5 ёшгача бўлган болалар орасида ўлим хавфи сезиларли даражада юқори. Хусусан, сувнинг етарли эмаслиги ва санитария шароитлари туфайли постнеонатал ўлим хавфи 38 фоизга, болалар ўлими хавфи 24 фоизга ошган.

Методология. Тозаликнинг аҳоли даромадлари орқали иқтисодий ўсишга таъсирини баҳолаш учун Статистика агентлиги томонидан мамлакатнинг барча ҳудудларида 2021-йилда ўтказилган танланма кузатув маълумотларидан, ичимлик суви ва санитария шароитининг яхши эканлигини баҳолаш учун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва ЮНИСЕФ таърифларидан фойдаланилди.

Натижалар. Таҳлиллар давомида сув таъминоти сифатининг яхшиланиши даромаднинг 22,1 фоиз ўсишига олиб келиши, санитария шароитининг яхшиланиши аҳоли жон бошига даромадни 13,2 фоизга ошириши аниқланди. Якуний модел натижалари сув ва санитария шароитларини яхшилаш уй хўжаликларида жон бошига тўғри келадиган даромадни 11,7 фоизга оширишини кўрсатади. Олинган регрессия натижаларининг ишончлилигини текшириш учун бир қатор тестлар ва ҳисоб-китоблар амалга оширилди.

МҲТИ томонидан тайёрланган «Миллий қадриятларга асосланган иқтисодиёт: негизлар ва фаровонлик уйғунлигининг эмпирик таҳлили» (https://imrs.uz/public/ckfinder/userfiles/files/link/26_12_2023%2012_14.pdf) деб номланувчи ҳисоботда эркин ва мустақил фикрлаш, лафз, жасорат, ҳаракатда барака, рози-ризолик ва бошқа миллий қадриятларимизнинг иқтисодий тараққиёт ва жамият равнақига таъсири эконометрик ёндашувлар асосида баҳоланган.

Амалиётда қўллаш учун:

Уйда: Озодалик ва саранжом-саришталикка риоя қилинг. Шахсий гигиена ва ташқи кўринишингизга эътиборли бўлинг.

Умуман: Жамоат жойларида тартибли бўлинг ва уларни ифлос қилманг.

Ишда/университетда/мактабда: Тоза ва батартиб муҳитни таъминлашга ҳисса қўшинг. Чиқиндиларнинг йиғиштирилишига масъулият билан ёндашинг.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон давлат ташкилотлари ходимлари Малайзияда малака оширди

Ўзбекистон давлат ташкилотлари ходимлари Малайзия техник ҳамкорлик дастури (MTCP) доирасида Куала-Лумпур шаҳрида ташкил этилган махсус ўқув курсини муваффақиятли тамомлади. 22-30...

Больше похожих статей

×