19.8 C
Узбекистан
Воскресенье, 5 мая, 2024

Қишлоқ хўжалигида ер ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги баҳоланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться
- Advertisement -

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари қишлоқ хўжалигида ер ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолади.

2018-2022 йилларда республика бўйича умумий экин майдонлари 3 396,0 минг гектардан 3 353,3 минг гектарга ёки 1,3 фоизга қисқарган.

Бу даврда кўп йиллик дов-дарахтлар майдони 432,5 минг гектардан 488,6 минг гектарга ёки 13,0 фоизга ошган.

Буғдой ва пахта экин майдонларини босқичма-босқич қисқартириш асосий мақсадлардан бири сифатида белгилаб олинди. 2018-2022 йилларда умумий экин майдонларида буғдой ва пахта майдонларининг улуши 73,5 фоиздан 69,5 фоизга ёки 3,9 фоиз пунктига қисқарди.

Шу билан бирга, пахтачилик ва ғаллачилик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ушбу экинлар ҳосилдорлигини сезиларли даражада ошириш имконини берди.

2018-2022 йилларда республика бўйича пахта ҳосилдорлиги гектарига ўртача 21,0 центнердан 34,1 центнерга ёки 62,4 фоизга, буғдой ҳосилдорлиги 41,0 центнердан 47,2 центнерга ёки 15,1 фоизга ошди.

2018-2022 йилларда бутун республика бўйича 1 гектар экин майдонидан олинадиган ўртача даромад 42,0 миллион сўмдан 46,5 миллион сўмга кўтарилди.

Шу даврда 1 гектар ердан олинадиган ўртача даромад Фарғона (24,5 фоиз), Наманган (20,2 фоиз), Қашқадарё (17,8 фоиз), Сирдарё (17,3 фоиз) ва Сурхондарё (15,8 фоиз) вилоятларида энг кўп ошди.

«Ўзбекистон-2030» Стратегиясида бир гектар ердан олинадиган ўртача даромадни 5 минг долларга етказиш белгиланган. Бу мақсадга эришиш учун гектаридан олинадиган ўртача даромадни 2022-йилдагига нисбатан 18,9 фоизга ошириш зарур (2022-йилда 4 205 АҚШ долларни ташкил этганди).

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон давлат ташкилотлари ходимлари Малайзияда малака оширди

Ўзбекистон давлат ташкилотлари ходимлари Малайзия техник ҳамкорлик дастури (MTCP) доирасида Куала-Лумпур шаҳрида ташкил этилган махсус ўқув курсини муваффақиятли тамомлади. 22-30...

Больше похожих статей

×