18.6 C
Узбекистан
Понедельник, 6 мая, 2024

2023-йилнинг январь-декабрь ойларида Республика бўйича тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 58,9 фоиз ошган

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться
- Advertisement -

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2023-йилнинг январь-декабрь ойлари мобайнида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб қилиш самарадорлигини таҳлил қилди.

Таҳлил давомида IPI (Investment Perfomance Index — Инвестицияларни жалб қилиш самарадорлиги индекси) индексидан фойдаланилди. Ушбу индекс ҳудудларга киритилаётган инвестициялар ҳажми ҳудуднинг республика тараққиётига қўшаётган улушига қанчалик мос эканлигини кўрсатади. IPI индекси учун меъёрдаги кўрсаткич 1,00 га тенг ва бу ҳудуднинг барқарор ривожланиши учун инвестицияларни жалб қилиш сиёсати яхши йўлга қўйилганини англатади.

2023-йилнинг январь-декабрь ойларида Республика бўйича асосий капиталга инвестициялар ҳажми 352,1 трлн. сўмга етган. Бу 2022-йилдагига қараганда 22,1 фоиз кўп. Тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 58,9 фоиз ошган ва 167,7 трлн. сўмга тенг бўлган.

Шунга қарамасдан, ҳудудлар миқёсида инвестицияларнинг тақсимланишида тафовутлар сақланиб қолмоқда. Масалан, асосий капиталга инвестициялар ҳажми бўйича республика миқёсидаги юқори ва қуйи ўринларни эгаллаган уч ҳудуд қийматлари орасидаги фарқ 2023-йилнинг январь-декабрь ойларида қарийб 3,7 бараварни, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар бўйича эса 2,9 бараварни ташкил этди.

2023-йилнинг январь-декабрь ойлари маълумотлари асосида ҳисобланган IPI индексига кўра, қуйидагилар аниқланди:

Асосий капиталга инвестициялар бўйича аксарият ҳудудларда меъёр кўрсаткичга қараганда юқори қийматлар қайд этилди. Бу борада Сирдарё (2,16) ва Бухоро (1,78) вилоятлари яққол ажралиб турмоқда. Бунга инвесторлар учун янги имкониятларнинг яратилиши ҳамда стратегик аҳамиятга эга мега лойиҳаларнинг вақтинчалик таъсирини сабаб сифатида келтириш мумкин. Хоразм (0,99) ва Навоий (0,96) вилоятларида меъёрдаги кўрсаткичга яқин қийматлар қайд этилди.

Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар бўйича Андижон (1,00) вилоятида IPI индекси меъёр кўрсаткични қайд этган бўлса, Сирдарё (3,69) ва Бухоро (2,20) вилоятларида меъёрдагидан анча юқори натижа кузатилди. Юқори индекс қиймати вилоятларга киритилаётган хорижий инвестициялардан янада самарали фойдаланиш имкониятлари мавжудлигини кўрсатади.

Тошкент шаҳрида (0,60) индекс 1 дан анча паст бўлди. Бу эса ушбу ҳудудга хорижий инвестицияларни жалб қилишга кўпроқ эътибор қаратиш лозимлигидан далолат беради.

Шунингдек, тадқиқот даврида қайд этилган кўрсаткичларни 2023-йилнинг 9 ойи натижалари (https://t.me/ifmr_public/4659) билан таққослаш асосида қуйидагилар аниқланди:

2023-йилнинг тўртинчи чорагида учинчи чоракдагига нисбатан асосий капиталга инвестициялар IPI индекси бўйича энг яхши натижа Хоразм (0,14 пункт) ва Самарқанд (0,11 пункт) вилоятларида кузатилди.

Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар IPI индекси бўйича Сирдарё (0,24 пункт) ва Андижон (0,20 пункт) вилоятлари бошқа ҳудудларга нисбатан энг яхши натижаларни қайд этди.

Таъкидлаш керакки, IPI индекси ҳудудлар миқёсида инвестицияларнинг миқдор кўрсаткичлари асосида таҳлил қилинган бўлиб, уларнинг сифат кўрсаткичларини англатмайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон давлат ташкилотлари ходимлари Малайзияда малака оширди

Ўзбекистон давлат ташкилотлари ходимлари Малайзия техник ҳамкорлик дастури (MTCP) доирасида Куала-Лумпур шаҳрида ташкил этилган махсус ўқув курсини муваффақиятли тамомлади. 22-30...

Больше похожих статей

×