32.9 C
Узбекистан
Четверг, 15 мая, 2025

Ўзбекистонда янги туғилган фарзанд номига тамғаланган дарахт кўчатлари экилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,560участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда фарзанд туғилганда унинг номига тамғаланган дарахт кўчатлари экилади. Бу ҳақида муҳокамалар порталига жойлаштирилган ҳукумат қарори лойиҳасида белгиланган.

Қарор лойиҳасига кўра, 2024 йил 1 июлгача фарзанд туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олишда дарахт экиш учун буюртма бериш бўйича давлат хизмати ва электрон платформа тўлақонли йўлга қўйилади.

Кадастр агентлиги туман (шаҳар) ҳокимликлари билан ҳар йили 1 ноябрга қадар ҳудудларда “яшил боғлар”, “яшил жамоат парклари” ва “Янги авлод боғлари” барпо қилиш мумкин бўлган туман (шаҳар) ҳокимликлари балансидаги бўш турган ерлар рўйхати, майдони ва манзили ҳақида маълумотларни тўплайди, ГИС электрон харитасини тайёрлайди ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим этиш тизими яратилади.

Ҳар йили 1 декабрга қадар ҳар бир туман (шаҳар)ларда “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали овоз бериш йўли билан, жамоатчилик фикри асосида шаклланган “Менинг боғим” лойиҳалари доирасида аҳоли ташаббуси билан “яшил боғ” ва “яшил жамоат парклари”ни барпо қилиш учун ҳамда бола туғилганида гувоҳнома олишда унинг номига тамғаланган ҳолда дарахт кўчатларини экиш орқали “Янги авлод боғлари”ни барпо қилишга ер майдонлари ажратилади.

Фарзанд туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олишда дарахт экиш учун буюртма бериш унинг номига тамғаланган ҳолда дарахт кўчатларини экиб “Янги авлод боғлари”ни барпо қилиш мақсадида туғилган боланинг ота-онаси ёки васийси томонидан ихтиёрий равишда “Яшил тўлов” электрон платформаси орқали ёки бошқа турдаги онлайн электрон платформаси орқали тўловни амалга оширган ҳолда давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали буюртма берилади.

Тўловлар миқдори буюртма берувчилар томонидан ихтиёрий равишда белгиланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон оиласининг миллий қадриятлар ва анъаналарга асосланган ҳимоя

Оила Ўзбекистонда жамиятнинг асосий элементидир ва унинг жамиятдаги ролининг аҳамияти катта. Маданий анъаналар ва миллий қадриятларга мос равишда, оилага...

Больше похожих статей

×