25.3 C
Узбекистан
Четверг, 9 мая, 2024

Пойтахтдаги рус мактабларида ўқитувчилар етишмаслиги аниқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,300участниковПодписаться
- Advertisement -

Ижтимоий тармоқ саҳифаларида Мирзо Улуғбек туманидаги таълим рус тилида олиб бориладиган мактабларнинг айрим синфларида физика, кимё, биология каби фанлар бўйича педагоглар етишмаслиги танқид қилган эди.

Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан Тошкент шаҳридаги барча умумий ўрта таълим мактабларидаги таълим рус ва ўзбек тилларида ўтиладиган фанлардан ўқитувчиларга бўлган эҳтиёж ўрганилди.

Ўрганиш натижаларига кўра асосий эҳтиёж таълим рус тилида олиб борилаётган фанлар ҳисобига тўғри келаётганлиги аниқланди. Жумладан, 2024 йилнинг февраль ойи ҳолатига Тошкент шаҳри бўйича 354,5 штат бирлиги ҳисобида ўқитувчиларга бўлган эҳтиёж мавжуд бўлиб, шундан 282,5 штат бирлигидаги ўқитувчиларга бўлган эҳтиёж таълим рус тилида олиб борилаётган фанлар ҳисобига тўғри келмоқда.

2023-2024 ўқув йилида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетини пойтахтимизда доимий яшовчи 1668 нафар талаба тугатади. Шундан 1068 нафари ўзбек гуруҳи, қолган 600 нафарини рус гуруҳи битирувчиси ҳисобланади.

Айтилишича, Тошкент шаҳридаги барча умумий ўрта таълим мактабларидаги таълим рус ва ўзбек тилларида ўтиладиган фанлардан ўқитувчиларга бўлган эҳтиёжни мазкур битирувчилар ҳисобига қоплаш ҳам инобатга олинган.

«Маълумот ўрнида айтиш керак, айни пайтда пойтахтимиздаги рус тилида таълим бериладиган умумтаълим мактабларида педагогларга эҳтиёж айнан Тошкент давлат педагогика университети рус гуруҳларида таҳсил олаётган юқори курс талабаларини ўриндошлик асосида ишга жалб этиш эвазига тўлдирилаётганлигини билдирамиз», — дейилади бошқарма маълумотида.

МАНБА:DARAKCHI.UZ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Европа Иттифоқи Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг 30 йиллигини нишонлашни йилнинг асосий оммавий тадбири билан бошламоқда

2024 йилда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси Европа куни доирасида Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ҳамкорликнинг 30 йиллигини нишонлайди....

Больше похожих статей

×