25.3 C
Узбекистан
Четверг, 9 мая, 2024

2022-2023 ўқув йилида 1 миллионга яқин битирувчига электрон шаҳодатнома берилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,300участниковПодписаться
- Advertisement -

Сўнгги йилларда мактаб таълимига бўлган эътибор ортиб тизимда бир қатор ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. 

Мисол тариқасида яқин йилларгача мактабга ўқувчиларни қабул қилиш ва уларни бир мактабдан бошқасига ўтказиш энг кўп коррупциявий ҳолатлар қаторига кириб ота-оналарнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган эди. 

Шу каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида болаларни 1-синфга қабул қилиш ва ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматлари (my.gov.uz ва my.maktab.uz портали) жорий этилди.

Ҳозирда 1-синфга қабул ва мактабдан-мактабга ўтказиш учун ота-оналар онлайн шаклда ариза беради, электрон тизим автоматик равишда уни мактабга юборади, ўқувчи мактабга қабул қилинади.

 Маълумот учун: мазкур тизим босқичма-босқич жорий этилмоқда. Ҳозирда 43 та туман ва шаҳарларда 1200 дан ортиқ мактабларга жорий этилган. Шу кунга қадар ушбу хизматдан 243 115 нафар фуқаро фойдаланди.

 Шу билан биргаликда, битирувчиларга қоғоз шаклидаги шаҳодатнома беришда ҳам турли кўринишда таъмагирлик ҳолатларига йўл қўйилган.

 Ўтган йилдан бошлаб битирувчиларга электрон шаҳодатнома бериш тизими жорий қилинди ва ушбу ҳужжатни қоғоз шаклида олиб юришга ёки уни чоп этиб ҳужжат топширишга зарурият қолмади.

Маълумот учун: битирувчи олий таълимга ҳужжат топширмоқчи бўлса, электрон платформа Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (собиқ ДТМ) ахборот тизими билан интеграция қилингани боис, барча маълумот автоматик тарзда ушбу тизимга юборилади.

 Энг муҳими, электрон шаҳодатномага QR-kod тасвири туширилиб, уни исталган вақтда электрон платформа орқали текшириб олиш ёки шаҳодатнома йўқотиб қўйилган тақдирда дубликат олиш учун овора бўлмасдан шу заҳотиёқ электрон базадан қайта бепул юклаб олиш мумкин бўлди.

 2022-2023 ўқув йилида 974 мингдан ортиқ битирувчиларга электрон шаҳодатнома берилди.

 Шулар қаторида Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда республикамиздаги 10 095 та умумтаълим мактаби ҳамда “Баркамол авлод” болалар мактабларига кенг полосали Интернет тармоғи тортилиб, шундан 10 037 тасида Интернетдан фойдаланиш учун қурилмалар ўрнатилди.

 10 104 та умумтаълим мактабининг компьютер синфхоналарига локал тармоқ ҳамда ўқитувчилар хонасига Wi-Fi қурилмалари ўрнатилди.

 Бундан ташқари халқ таълими тизимини автоматлаштириш, маълумотлар алмашинувини электрон шаклга ўтказиш ҳамда тизимда шаффофликни таъминлаш мақсадида 20 дан ортиқ ахборот тизимлари ишга туширилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Европа Иттифоқи Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг 30 йиллигини нишонлашни йилнинг асосий оммавий тадбири билан бошламоқда

2024 йилда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси Европа куни доирасида Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ҳамкорликнинг 30 йиллигини нишонлайди....

Больше похожих статей

×