31.5 C
Узбекистан
Среда, 8 мая, 2024

Дарахт кесганлик учун жарима миқдори 5 бараварга оширилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,300участниковПодписаться
- Advertisement -

Аввал хабар қилинганидек, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга асосан, дарахтларни кесиш ёки шикаст етказганлик учун жазо чоралари кучайтирилди.

Экология, атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Қонун билан МЖтКнинг 79-моддасига ўзгартириш киритилди. Унга кўра, дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳоллар қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказган фуқаролар БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача — 8 миллион 500 минг сўмдан 17 миллион сўмгача (шу пайтга қадар БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача), мансабдор шахслар эса БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача, яъни 17 миллион сўмдан 25 миллион 500 минг сўмгача (шу пайтга қадар БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача) жаримага тортилади.

Шу билан бирга, худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли бўлган ашё ёки маъмурий ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёси мусодара қилиниб, фуқароларга БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача, яъни 17 миллион сўмдан 25 миллион 500 минг сўмгача (шу пайтга қадар БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача), мансабдор шахсларга эса БҲМнинг 75 бараваридан 100 бараваригача, яъни 25 миллион 500 минг сўмдан 34 миллион сўмгача (шу пайтга қадар БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача) миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Бундан ташқари, МЖтКнинг 79-моддаси тўртинчи қисм билан тўлдирилди. Унга кўра, дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесишга, кундаков қилишга, шикастлантиришга ёки ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққан мансабдорлар БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача, яъни 17 миллион сўмдан 25 миллион 500 минг сўмгача жаримага тортилади. 

Шу билан бирга, «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонун 49(1) ва 49(2)-модда билан тўлдирилди. Яъни давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини ғайриқонуний равишда кесганлик, йўқ қилганлик учун юридик шахсларга нисбатан БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача (34 миллион сўмдан 102 миллион сўмгача) миқдорда жарима тарзида молиявий санкциялар қўлланилади.

Қонун 2024 йилнинг 1 март санасидан кучга кирди.

MANBA: DARAKCHI.UZ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жиззахда кўпкари ўйинида дрон учирган эркак жиноий жавобгарликка тортилди

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида кўпкари ўйинида дрон учирган эркак жиноий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича,...

Больше похожих статей

×