- Advertisement -
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда 13 нафар фуқаро ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган ҳолда ноқонуний даромад орттириш мақсадида “Аi-80”, “АИ-95”, “ АИ-92” маркали бензин ёқилғисини қиммат нархларда чакана сотиш билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланиб, улардан жами 5,6 тонна бензин ёқилғиси ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.