25.5 C
Узбекистан
Суббота, 4 мая, 2024

Абдулла Арипов Хитойнинг Қашғар шаҳрига ташриф буюрди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йилнинг 29 февраль 1 март кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегацияси Хитой Халқ Республикасининг Қашғар шаҳрига ташриф буюрди.

Ташриф доирасида 1 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Шинжон-Уйғур автоном райони Партқўми котиби Ма Синжуй билан икки томонлама учрашув ўтказди.

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги дўстона ҳамда кўп қиррали шериклик муносабатлари юқори даражада ривожланиб бораётгани, бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Сзинпин ўртасидаги яқин, самимий ва биродарлик ришталари муҳим аҳамият касб этаётгани алоҳида таъкидланди.

Жорий йилнинг январь ойида Пекин шаҳрида бўлиб ўтган Олий даражадаги учрашув икки томонлама муносабатларнинг янги даврини бошлаб берди.

Давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтарилди.

Шунингдек, мазкур ташриф давомида ўтказилган тадбирлар, давлатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш учун катта замин яратди.

Умумий ҳисобда 52 млрд доллардан ортиқ инвестиция келишувларига эришилгани юқоридаги фикрларимиз тасдиғидир.

Ўтган 2023 йилда Ўзбекистон-Хитой ўртасида савдо кўрсатгичлари рекорд даражага – қарийб 14 миллиард долларга етди.

Яқин келажакда ушбу кўрсаткични 20 миллиард долларга етказиш учун ҳали ишга солинмаган жуда кўп имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.

Ўзаро савдо-иқтисодий алмашинувларни ривожлантиришда Шинжон-Уйғур автоном райони муҳим боғловчи “дарвоза” вазифасини бажаради.

Учрашувда Олий даражада эришилган келишувлар ижросини таъминлаш, замонавий технология, ускуналарни импорт қилиш ҳамда тўқимачилик, мис, минерал ўғитлар, қишлоқ хўжалиги ва бошқа турдаги маҳсулотларни экспорт қилиш, транспорт-логистика, энергетика, маданий-гуманитар ҳамкорликдаги лойиҳаларни янада фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

МАНБА: Халқ сўзи

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Электромобилларни қувватлантириш станцияларини ўрнатиш ва тармоққа улаш тартиб-таомилларини соддалаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2024...

Больше похожих статей

×