- Advertisement -
«Uzbekistan Airways» 21-24 март кунлари амалга ошириладиган барча маҳаллий авиақатновлар учун 30 фоизлик чегирма эълон қилди.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Uzbekistan Airways» АЖ ахборот хизмати раҳбари Дилором Каимбаева маълум қилди.
Ушбу чегирмалардан нафақат юртдошларимиз, балки чет эл фуқаролари ҳам қўлланишлари мумкин.
Тарифдан 30% чегирма асосида тақдим этиладиган авиачипталарни бугундан, яъни 1 мартдан бошлаб 24 март кунига қадар харид қилиш мумкин.
Яна бир бор эслатиб ўтамизки, ушбу чегирмалар фақат 21 мартдан – 24 март кунига қадар амалга ошириладиган маҳаллий йўналишлардаги авиақатновлар учун қўлланади.