28.3 C
Узбекистан
Среда, 1 мая, 2024

Оила –муқаддас даргоҳ!   

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,280участниковПодписаться
- Advertisement -

Оила ва жамият, жамият ва оила. Иккаласини бир-биридан айро тасаввур қилиб бўлмайди. Булар бир-бирига боғланган иккита халқадир. Мустаҳкам ва бахтиёр оилани пок инсонлар яратади.  Жамият—ўша оила ҳосиласи. Демак, жамиятнинг тоза, боқий бўлиши оилаларга, яъни давлат эътиборининг қай даражада  эканлигига ҳам  кўп жиҳатдан  боғлиқдир. Бу эса дунёнинг ўзгармас низом ва интизомларидан биридир.

Оила табиатнинг шоҳ асари, жамиятнинг дуру гавҳаридир. Одамзот жуда қадим замонлардан ҳаётидаги энг гўзал орзу-истакларини мустаҳкам ва бахтли оила билан боғлаб келган. Табиийки, эркак ва аёл, муҳими эр-хотин ўртасидаги эзгу интилишдан-да юксакроқ инсон қалбига яқинроқ муносабат бу ёруғ оламда бормикин?! Ишқдан ҳузурланиш, висолнинг бетаъриф дақиқалари-ю, ота-оналикдан оромбахш бўлган ҳаётбахш онларни топиш мумкинми бу дунёда?! Демак, оила тарихан таркиб топган, ўзига хос ижтимоий-ҳуқуқий ҳодисага айланиши табиий бир ҳолатдир. Яъни, покиза оилалар ойдин, ошкора никоҳ замирида вужудга келади. Никоҳ эркак ва аёл ўртасидаги ишқий муносабатнинг, аввало ҳар икки томондан эътироф этилишидир. Энг муҳими, янги пайдо бўлган оила—эр-хотинликни ўзгаларга маълум этмоқдир.

Айни чоғда никоҳ—эркак ва аёл  ўртасидаги муҳаббат, демакки, ҳаётининг жамият томонидан тан олинган олий усулидир.

 Ҳар қандай жамиятда никоҳ орқали эркак ва аёлнинг ўзаро табиий муносабатлари тартибга солинади. Яъни, никоҳ оиладаги ҳуқуқий бурч ва мажбуриятлар тизимини яратувчи ягона мезондир. Аммо, никоҳнинг мазмун ва моҳияти бу билан чекланмайди! Никоҳ—инсонни тик тутиб турувчи мўъжизавий туйғу!

Шундай экан, инсоният тарихининг қайси бир даврини синчиклаб ўрганманг, оила жамиятнинг муҳим негизи бўлганлигига амин бўласиз. Айниқса, Марказий Осиё халқларида оила ва никоҳ ҳуқуқларининг ҳозиргача давом этиб келаётган  шаклларининг  илдизи тарихан  жуда қадим даврларга бориб тақалади. Чунончи, оилаларнинг шаклланиши, тараққиёт босқичлари тўғрисида ҳикоя қилувчи кўплаб илмий, илмий-оммавий ишлар мавжуд. Жумладан, Л.П.Потаповнинг 1930 йилда ёзган  “Қўнғирот ўзбекларида оилавий қабилачилик муносабатларига доир материаллар”, Л.Я.Штернбергнинг  “Шимолий-шарқий Осиё халқларида оила-уруғ”, С.П.Толстовнинг “Қадимги Хоразм”, М.О.Косвеннинг “Матриархат”, Н.Я.Бичуриннинг “Қадим замонларда Ўрта Осиёда яшовчи халқлар тўғрисида  маълумотлар мажмуаси”, Н.П.Лобачевнинг 1959 йилда нашр этилган “Ўрта Осиё ва Қозоғистон халқларида оила ва никоҳ” каби асарлар қимматли илмий-назарий ва тарихий-ҳуқуқий манбалардир.

    Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг XIV боб 76-моддасида оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасида эканлиги белгиланган. Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади.

Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади.

Конституциямизнинг 77-моддасига кўра,ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.

Давлат ва жамият етим болаларни ҳамда ота-онасининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқишни, тарбиялашни, уларнинг таълим олишини, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топишини таъминлайди, шу мақсадда хайрия фаолиятини рағбатлантиради.

Шунингдек, 78-моддасида фарзандлар ота-онасининг насл-насаби ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар деб кўрсатилган.

Боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, унинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун энг яхши шарт-шароитларни яратиш давлатнинг мажбуриятидир.

Оналик, оталик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади.

Давлат ва жамият болаларда ҳамда ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқликни, мамлакатидан ҳамда халқнинг бой маданий меросидан фахрланишни, ватанпарварлик ва ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантириш тўғрисида ғамхўрлик қилади.

Асосий қонун конституциямизда белгиланган нормаларга албатта амал қилишимиз ва ҳаётга тадбиқ қилишимиз лозим бўлади. Ёшларни оилага таёрлашда “Оила мактаблари” машғулотларида ҳуқуқшунос, психолог, тиббиёт ходимлари, диний ташкилот вакиллари томонидан  ҳаётий мисоллар билан олиб борилаётган тушунтириш ишлари ўзининг ижобий натижасини кўрсатмоқда. Бироқ, бу имкониятлардан оқилона фойдаланмаётган баъзи ёшларимиз ажрим ёқасига келиб қолаётганлиги ачинарли ҳолатдир.

Тарафларнинг судга берилган аризалари бўйича фақат муддат бериш билан чекланиб қолиш эмас,  низоли ҳолатларни бартараф этишда медиаторлар сифатида Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармаси, туман оила ва хотин-қизлар бўлими, судьялар, имом хатиб, отинойи ва тиббиёт бирлашмаси ходимлари иштирокида Миробод туманлараро судида ташкил қилинган медиа марказида олиб борилаётган очиқ мулоқот суҳбатлар ва атрофлича тушунтиришлар жараёнида Миробод, Яшнобод ва Бектемир туманида истиқомад қилиётган ажрим ёқасига келиб қолган оилалар яраштирилмоқда. Шунингдек уларга мулкий муносабатлар бўйича ҳам ҳуқуқий тушунтиришлар берилмоқда.

 Оила жамиятнинг бошланғич негизи экан уни авайлаб асраш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир.

 Нозима Абдусаламова

Фуқаролик ишлари бўйича

Миробод туманлараро суди судьяси

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент вилоятида қор кўчиши хавфи эълон қилинди

“Ўзгидромет” агентлиги 1−8 май кунлари Тошкент вилоятида содир бўлиши мумкин бўлган қор кўчиши хавфидан огоҳлантирди. Кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши...

Больше похожих статей

×