23.3 C
Узбекистан
Четверг, 2 мая, 2024

Ўзбекистонда болаларга ҳам ҳимоя ордерини бериш таклиф этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,280участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун, 27 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда консептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.

Мажлисда қонун лойиҳаси юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров маъруза қилди.

Маълум қилинишича, қонун лойиҳасида болаларга нисбатан зўравонлик шакллари амалдаги учтадан (жисмоний, жинсий, руҳий) олтитага (ғамхўрлик кўрсатмаслик, эксплуатация, буллинг) оширилмоқда.

Шунингдек, эндиликда болаларга ҳам ҳимоя ордери бериш таклиф этилмоқда. Ордер ваколатли орган томонидан зўравонликдан жабрланувчининг қонуний вакилига ёки болани ўз қарамоғига олган бошқа шахсга ҳамда зўравонликдан жабрланувчининг ўзига берилади.

Бундан ташқари, лойиҳада таълим ташкилотларида болаларга нисбатан зўравонликка йўл қўйилмаслиги, таълим муассасаларида интизомий жазо чораси сифатида зўравонликнинг ҳар қандай шакли, шу жумладан жисмоний жазо ва бошқа шафқатсиз хатти-ҳаракатларни амалга ошириш ёки қадр-қимматни камситувчи муомалани қўллашга йўл қўйилмаслиги белгиланмоқда.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг таъкидлашича, зўравонлик хавфи остида бўлган болалар тоифаларининг (етим, назоратсиз, ақлий ривожланишда нуқсони бор, фоҳишалик, тиланчилик билан шуғулланаётган болалар) қонун лойиҳасида аниқ белгилаб берилганлиги, соҳадаги ваколатли органларга зўравонликдан жабрланган, зўравонлик хавфи остида бўлган болаларни аниқлаш, уларнинг ҳисобини юритиш ҳамда зарур ҳолларда уларга нисбатан зўравонликнинг олдини олишга доир якка тартибдаги чора-тадбирларни ўз вақтида амалга оширишига ёрдам беради.

Маърузада ўрганиш натижалари ҳам очиқланди.

«Ўзбекистонда зўравонлик кўринишлари ва қамрови ҳақида маълумот бериш мумкин бўлган тадқиқотлар натижаларини топлаш, уларни қайта ишлаш ёки умуман солиштириш имконини берувчи тизим тўлиқ шакилланмаган. Шунга қарамай, мавжуд маълумотларнинг кўрсатишича, Ўзбекистонда болага нисбатан зўравонлик ошмоқда.

2021 йилда болаларга нисбатан 1 минг 831 та жиноят содир этилган бўлса, 2022 йилда эса 2 минг 194 та кузатилган.

Болалар жинсий эркинлиггига қарши — 2021 йилда 334 та, 2022 йилда 395 та жиноят содир этилган.
Энг кўп жиноятлар — Фарғонада 719 та, Самарқанда, Тошкентда ва Ташкент вилоятларида…», — деди агентлик директори Мансурбек Оллоёров.

Шунингдек, Оллоёровнинг маълум қилишича, 2023 йилнинг июнь ойида агентлик томонидан ишчи гуруҳ Чиноз туманидаги Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасасига борган. Ишчи гуруҳ томонидан 185 нафар қиз боладан 21 нафарининг ҳолати ўрганилганда уларга нисабатан яқин қариндошлари томонидан ижтимоий хавфли қилмишлар, ҳар хил зўрлаш кабилар содир этилгани аниқланган. Ушбу қизлар шунга кўра, муассасага келиб қолгани ойдинлашган.

Халқаро экспертларнинг фикрича, эрта ёшда зўравонлик ва тазйиққа учраган 60 фоиз болалар руҳий носоғлом бўлиб етишади. Бу каби болалар жиноятга, ўз жонига қасд қилиш, гиёҳвандлик ва бошқа салбий иллатларга мойил бўлади.

Халқаро ташкилотлар томонидан ўтказилган глобал  тадқиқотларга кўра, 2 дан 17 ёшгача бўлган 1 млрдга яқин бола жисмоний, жинсий, руҳий ва ғамҳурлик кўрсатмаслик каби зўравонликка учраган. Уларнинг 80 фоизига яқин қисми бу ҳақида ҳеч кимга хабар бермаган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент ЕТТБ раҳбарини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев 1 май куни, Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгашининг учинчи мажлиси арафасида Европа тикланиш ва...

Больше похожих статей

×