Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева маълум қилди.
Ўзбекистонда хотин-қизларнинг жамиятнинг барча жабҳалари каби илм-фан ва таълим тизимида ҳам фаол иштирок этишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Президентнинг тегишли Фармонига мувофиқ давлат илмий ташкилотлари ёки олий таълим муассасалари докторантурасига хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратиб борилаётгани ушбу йўналишдаги ишларни янги босқичга олиб чиқди.
11 февраль “Илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар халқаро куни” муносабати билан 12-17 февраль кунлари мамлакатимизнинг 208 та туман ва шаҳарларидаги таълим муассасалари ҳамда маҳаллаларда “Илмли аёл – жамият кўзгуси” мавзусида ҳафталик ташкил қилинди.
Ҳафталик доирасидаги тадбирлар бугун ҳам давом этмоқда.