26.5 C
Узбекистан
Пятница, 3 мая, 2024

Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугунги кунда Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни ва аҳамияти фуқаролик жамиятининг ривожланиши ва мамлакатнинг демократик трансформацияси жараёнида муҳим аҳамият касб этиб бормоқда. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаоллашуви жамиятнинг турли қатламлари учун янги имкониятлар яратиб, давлат ва жамият ўртасидаги мулоқотни кучайтиришга ҳисса қўшмоқда. Бу ўзгаришлар Ўзбекистоннинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланишини янада тезлаштиришга ва давлатнинг жаҳон ҳамжамиятидаги мавқеини мустаҳкамлашга ёрдам бермоқда.

2024 йилнинг 9 февраль куни Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини (ННТ) ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг жамиятдаги энг муҳим долзарб муаммоларни ҳал қилишда ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш Дастури Парламент комиссияси томонидан кўриб чиқилди.

Дастурга кўра, “Ўзбекистон 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-иқтисодий, экология, давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ, хавфсизлик ва ташқи сиёсат йўналишларида 2024 йилга мўлжалланган ислоҳотларни амалга оширишга кўмаклашиш кўзда тутилди.

Давлат субсидияси доирасида қўллаб қувватланган ташкилотлар ўз фаолияти доирасида бир қатор вазифалар амалга оширилади.

“Тараққиёт стратегияси” маркази юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаларини жамият ва фуқароларимиз ҳаётида қандай акс этаётганини таҳлилий, инфографик тарзда очиб берувчи материаллар тайёрлаб кенг жамоатчиликка етказишда етакчилик қилади.

Ҳудудларни комплекс ривожлантиришга оид дастурларда белгиланадиган вазифаларнинг ижросини назорат қилиш, соғлиқни сақлаш, давлат хизматини ривожлантириш, транспорт ва бошқа ижтимоий соҳалардаги мавжуд муаммоларни аниқлаш юзасисидан таҳлилий ўрганишларни “Юксалиш” ҳаракати жамоаси олиб боради.

Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги ватандошлар билан боғлиқлигини мустаҳкамлаш ва уларнинг маданий-маърифий салоҳиятини юксалтиришга кўмаклашиш билан бирга, дунёнинг турли бурчакларида яшаётган ўзбекистонликларга ўзбек адабиётлари, миллий кийим ва чолғу асбоблари “Ватандошлар” жамоатфонди томонидан етказиб берилади.

Хориждаги ўзбекистонлик юртдошлар ўртасида миллий бирлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашда ва уларнинг Ватан билан боғлиқлигини сақлашга катта ҳисса қўшади.

Барқарор ривожланиш марказининг ижтимоий-маънавий соҳалардаги таҳдидларга қарши курашиш ва миллий маданиятни кенг тарғиб этишдаги ишлари, жамиятнинг билим ва маданият даражасини оширишда ва миллий қадриятларимизни жаҳонга танитишда муҳим аҳамият касб этади.

Субсидия олган ташкилотлар томонидан ўтказиладиган юқори даражадаги учрашувлар юртимиз сиёсатини ҳамда амалга оширилган ўзгаришлар ва ислоҳотлар натижаларини ҳалқаро ҳамжамиятга самарали етказиб беришга хизмат қилади.

Бундан ташқари аҳолини кенг тадбиркорликка жалб этиш, тадбиркорларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш уларга берилаётган имтиёзлардан фойдаланишни ўргатиш бўйича ишлар Савдо саноат палатаси томонидан давом эттирилади.

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан 2023 йилнинг 21 декабрида қабул қилинган “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-402-сонли Қарори қабул қилинди.

Қарор маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини ҳал этишга хизмат қилади. Давлат субсидияси доирасида барча маҳалларга бир ёндошувни қўллаш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришга эришилади.

Таъкидлаш жоизки, юқорида мисол қилиб келтирилганлар каби нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши, Ўзбекистонда ижтимоий ривожланишнинг янги босқичга олиб чиқади.

Жойларда давлат органлари томонидан аҳолининг долзарб муаммоларини ҳал этишда фуқаролик жамияти институтлари билан ижтимоий шериклик фаолиятини самарали ташкил этишга амалий кўмак кўрсатиш тизимида соҳаларни кенгайтириш замон талабидир.

Парламент комиссияси Давлат органларининг бандлик, маданият, спорт, энергетика, миллатлараро муносабатлар, дин, таълим, тиббиёт, ёшлар, коррупция, экология, ижтимоий ҳимоя, жамоатчилик назорати соҳаларидаги давлат буюртмаларини кўриб чиқди.

Давлат ижтимоий буюртмалари натижаларида Касаначилик фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, доимий иш ўринларини яратишини таъминлаш, аҳоли даромадларини ошириш, ногиронлиги бўлган шахсларни замонавий протез ва реабилитация воситалари билан таъминлаш, экология, муоқбил қайта тикланувчи энергия, аҳолини соғломлаштириш каби вазифаларни амалга оширишда фуқаролик жамиятининг институтлари давлат ташкилотларига кўмакчи бўлади.

Жорий йилда Давлат грантлари шаклида 5 та очиқ танлов ўтказилиши кўзда тутилмоқда.

Лойиҳалар хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш, тадбиркорликни ривожлантириш, ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, таълим сифатини ошириш, маънавий муҳитини соғломлаштириш, радикаллашув, мутаассиблик ва ёт ғоялар таъсирига қарши курашиш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, камбағалликни қисқартириш, соғлиқни сақлаш, экология соҳаларида жамоатчиликни назоратини кучайтиришга ҳамда таъсирчан ташаббусларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Танловларда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашга, уларни рақамли технологияларга кенг жалб қилиш йўналишлари киритилишўига аоҳида эътибор қараитлади.

Парламент комиссияси йиғилишида ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг лойиҳаларига ажратиладиган маблағлар аниқ натижага йўналтирилган бюджет тамойили асосида очиқ танловлар орқали амалга оширилиши қатъий вазифа этиб белгиланди.

Юқорида қайд этилган вазифалар ҳудудларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиялари ва жамоат фондлари томонидан амалга оширилади ҳамда улар томонидан молиялаштирилади. Парламент комиссияси аъзолари ва Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди томонидан уларг услубий кўмак кўрсатилади.

Парламент комиссияси кун тартибидаги бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқди ва тегишли қарорларни қабул қилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Президенти БМТ Европа иқтисодий комиссияси раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида БМТ Бош котиби ўринбосари, Европа иқтисодий...

Больше похожих статей

×