19 C
Узбекистан
Пятница, 10 мая, 2024

21 АПРЕЛДА BYD — VI ТОШКЕНТ ХАЛҚАРО МАРАФОНИ (BYD — 6th Tashkent Marathon World Athletics Label) БЎЛИБ ЎТАДИ

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,310участниковПодписаться
- Advertisement -

8 феврал куни Ўзбекистон енгил атлетика федерациясида йилнинг энг кутилган спорт-оммавий тадбирларидан бири – BYD — VI Тошкент халқаро марафонига тайёргарлик кўришга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. ОАВ вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда Федерация Раиси ўринбосари Камолиддин Усмонов ва Федерация Бош Котиби Камолиддин Рўзамуҳамедов иштирок этди.

Тошкент марафони Ўзбекистонда World Athletics Label мақомига эга бўлган ягона, ҳалқаро миқёсдаги спорт тадбири бўлиб ҳисобланади. Марафон  World Athletics (Енгил атлетика федерациялари халқаро ассоциацияси) халқаро мусобақалар тақвимига киритилган. 2023 йилда тадбир доирасида Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларига рейтинг баллар ўйналган эди, 2022 йилда эса марафон Шанхай халқаро ярим марафони билан ҳамкорликда ўтказилиб, унда 21 та мамлакатдан спортчилар иштирок этди.

Матбуот анжуманида, ушбу йилда иштирокчилар географияси анча кейганганлиги ва 32 та мамлакатдан югурувчиларнинг иштирок этиши кутилаётгани таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, ташкилотчилар томонидан слотлар миқдори кўпайтирилиб, пойтахт анъанавий баҳорги оммавий югуриш доирасида 5,5 мингга яқин ҳаваскор югурувчиларни қабул қилади. Тадбирнинг дастурига 42 км классик марафон масофаси, 21 км ярим марафон масофаси ва 3 ҳамда 10 км масофалари киритилган. Марафон арафасида “Kids Run” оммавий югуриш мусобақаси ва шимолча юриш бўйича мусобақаларнинг ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Шу билан бирга, ташкилий қўмита томонидан белгилаб ўтилганидек, марафоннинг мукофот фонди аҳамиятли даражада оширилган бўлиб, 2024 йилда у 720 млн сўмни ташкил қилмоқда. Илк маротаба, асосий мукофотлардан ташқари, трасса бўйича рекорд учун эркаклар ва аёллар орасида қўшимча бонуслар тақдим этилади – марафон масофаси учун 15 млн. сўм ва ярим марафон масофаси учун  10 млн. сўм. Таъкидлаш жоизки, марафоннинг мукофот фондининг асосий бюджети слотларни сотиш ҳисобига шакллантирилади.

Марафон ташкилотчилари сифатида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимияти, Ўзбекистон МОҚ, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Касаба уюшмалари федерацияси, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Енгил атлетика федерацияси Марказий Осиё Енгил атлетика ассоциацияси билан ҳамкорликда олтинчи маротаба ушбу спорт тадбирининг координаторлари сифатида қатнашмоқда.

Ҳар битта тайёргарлик босқичида марафонни юқори савияда ўтказиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилади: трассанинг қопламаси сифатидан бошлаб антидопинг назоратини таъминлашгача. Тошкент халқаро марафони трассаси Халқаро марафонлар ва оммавий югуриш мусобақалари ассоциациясининг (AIMS) халқаро сертификатига эга. Тадбир арафасида Тошкентга югуриш марафонини баҳолаш мақсадида халқаро экспертлар етиб келади.

Анъанага кўра, старт-финиш шаҳарчаси пойтахтнинг энг марказида – Афросиёб ва Бешёғоч (Humo Arena спорт мажмуасининг майдони) кўчаларининг кесишиш нуқтасида жойлашади, масофалар маршрути эса марказий кўчалардан ўтиб, бу иштирокчиларга шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари билан танишиб чиқиш ва югураётган янги Тошкентнинг муҳитини тўлиқ ҳис қилиш имкониятини беради

Учрашув давомида журналистларга марафонни ташкил этиш бўйича асосий маълумотлар акс этган тақдимот намойиш этилди ва иштирокчиларнинг формаси, медаллари ва старт рақамларининг намуналари кўрсатилди. Соврин ўринларининг тақсимланиши ҳақида батафсил маълумот тақдим этилиб, масофалар маршрути кўрсатилди.

BYD — VI Тошкент халқаро марафонида иштирок этиш учун https://perfend.com/events/sport/tashkent-marathon-6 ҳаволаси орқали Perfend.com платформасида рўйхатдан ўтилади. Марафонда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш тўлови – 350 минг сўм, ярим марафонда – 250 минг сўм, 10 км масофага оммавий югуриш мусобақасида – 190 минг сўм, 3 км масофага – 150 минг сўм, “Kids Run” (1км) ва шимолча юриш (3 км) мусобақаларида – 150 минг сўмни ташкил қилади. Рўйхатдан ўтиш жараёни 2024 йил 5 апрелгача давом этади.

18 февралдан бошлаб, рўйхатдан ўтган барча иштирокчилар Енгил атлетика федерациясининг стадиони ҳудудида, ҳар якшанба куни соат 12:00 дан бошлаб бепул машқ қилишда иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Таъкидланганидек, ушбу йили ташкилотчилар томонидан кумуш, олтин ва платина иштирокчи рақамларини тақдим этиш бўйича янги хизмат жорий этилган. Ушбу старт пакети югурувчиларга трассани ўтиш трансляциясини марафоннинг телеграм-боти орқали онлайн режимда томоша қилиш имкониятини беради. Унинг қиймати танланган масофага боғлиқ ҳолда — 250 минг сўмдан 1 млн. 200 минг сўмгача ташкил этади.

Иштирокчининг старт пакетини олиш учун https://perfend.com сайтида рўйхатдан ўтиш ва 2024 йил 17 апрелдан 19 апрелгача, соат 10:00 дан 18:00 гача пакетларни бериш пунктига ташриф буюриш ва рўйхатдан ўтган иштирокчи кодини ва/ёки рақамини кўрсатиш зарур. Бу йилда 2024 йил 5 апрелдан 12 апрелгача марафоннинг сайти ёки телеграм-боти орқали қўшимча тўлов қилган ҳолда, иштирокчининг пакетини етказиб бериш хизмати билан онлайн рўйхатдан ўтиш қўшимча хизмати жорий этилган.

Учрашув якунида иштирокчилар бундай халқаро миқёсдаги спорт тадбирларининг ўтказилиши Ўзбекистон нуфузини юксалтириши, қўшни давлатлар билан спорт орқали дўстона алоқаларни ривожлантиришга, мамлакат ичида эса югуриш маданиятини ривожлантиришга маданият ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш хизмат қилишига ишонч билдирдилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Баҳодир Сидиқов Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раиси этиб сайланди

Миллий Олимпия қўмитасида Енгил атлетика федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Йиғилишда мамлакат енгил атлетикачиларининг “Париж-2024” ёзги Олимпия ўйинларига...

Больше похожих статей

×