21.9 C
Узбекистан
Понедельник, 20 мая, 2024

Ўзбекистонлик беш нафар ўқитувчи Кореяга бир йилга юборилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,340участниковПодписаться
- Advertisement -

“Ўқитувчилар алмашинуви Корея—Ўзбекистон 2024” лойиҳаси учун педагоглар танлаб олинади, деб хабар бермоқда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати.

Унга кўра, мазкур лойиҳада иштирок этиш учун олий маълумотли ҳамда таълим муассасасида корейс тилидан дарс берувчи ўқитувчилар ариза топшириши мумкин. Лойиҳа бўйича 5 нафар ўқитувчи танлаб олинади. Улар Кореяда 2024 йилнинг 1 мартидан 2025 йилнинг 28 февралига қадар фаолият юритади. Номзодлар учун талаблар:

  • Ўзбекистон фуқароси бўлиши;
  • Таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритиши;
  • Корейс тилини яхши билиши;
  • Корейс тилидан (TOPIC) сертификатига, Таълим маркази ёки Кинг Сежонг институтида корейс тили курсларини тамомлаганлик сертификатлари ва бошқа сертификатларга эга бўлиши;
  • Олдинги иш жойига қайтгандан кейин камида 4 йил ишлаши (мажбурий);
  • Корея визасини олишда чекловлар бўлмаган шахслар бўлиши керак.

Ғолибларга икки томонлама авиачипталар, ҳар ойлик маош, турар жой ва тиббий хизмат тўловлари тўлаб берилади. Ҳужжатларни kectash@gmail.com электрон почтасига юбориш сўралган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ашхободда Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида атоқли туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий номидаги маданият ва истироҳат боғи мажмуасининг тантанали очилиш...

Больше похожих статей

×