15.9 C
Узбекистан
Воскресенье, 28 апреля, 2024

Сирдарёда фуқаро ўзиники бўлмаган ерни 46,5 минг АҚШ долларига сотаётганда ушланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Сирдарё, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди.

Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида яшовчи, 1990 й.т. хусусий тадбиркор маиший хизмат кўрсатиш объектларини қуриб, фойдаланиши учун ажратилган 88 сотих ер майдонининг 26 сотихини ва унга туташ бўлган, туман ўрмон хўжалиги захирасидаги 20 сотих ер майдонини ҳам гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, харидорга 46.500 АҚШ долларига сотиш ҳамда кадастр тизимида ишловчи танишлари орқали ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағини олган вақтида ушланди. 

Ховос туманида кузатилган ҳолатда эса 1982 й.т. шахс деҳқончилик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг ишончига кириб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган масъулияти чекланган жамиятга тегишли 52 гектар суғориладиган ер майдонини ҳокимият тизимида ишловчи танишлари орқали, унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 312 млн. сўм талаб қилади.

Аммо, у сўралган пул маблағидан 10 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1996 й.т. фуқаро ҳокимлик захирасида бўлган 36 сотих ер майдонини гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига талаб қилган 25 минг АҚШ долларидан 10.600 АҚШ долларини олган вақтида ушланди. 

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида яшовчи, 1972 й.т. шахс ва Давлат кадастрлар палатасининг Шаҳрисабз туман филиали ходими ўзаро тил бириктириб, Шаҳрисабз тумани ҳудудидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 13 сотих ва турар жой сифатида фойдаланиб келинаётган 12 сотих – жами 25 сотих давлат захирасидаги ер майдонини архитектор танишлари орқали нотурар жой тоифасига ўзгартириб, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 300 млн. сўм талаб қилишади.

Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш депаратменти ва Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, чироқчилик фуқаро 10 минг АҚШ доллари, Давлат кадастрлар палатасининг Шаҳрисабз туман филиали ходими эса 800 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади

Ўзбекистон республика ижро ҳокимияти органлари Янги Тошкент шаҳри ҳудудига кўчирилади. 3 ой муддат ичида бу борада таклифлар ишлаб чиқилиши...

Больше похожих статей

×