30.8 C
Узбекистан
Пятница, 3 мая, 2024

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда шахсий томорқа хўжаликларининг роли қандай?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться
- Advertisement -

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда шахсий томорқа хўжаликларининг ролини таҳлил қилди.

Бугун Ўзбекистонда 5,5 миллиондан ортиқ оила ўз томорқа хўжалигига эга. Уларнинг ихтиёрида 505 минг гектардан ортиқ ер мавжуд. 2024-йилнинг 1-январь ҳолатига кўра, деҳқон ва шахсий томорқа хўжаликларида 12,8 миллион бошдан ортиқ йирик шохли қорамол (жами сонига нисбатан 90,8 фоиз), 18,7 миллион бош қўй ва эчки (77,5 фоиз) мавжуд.

Ўзбекистонда томорқа хўжаликлари МДҲ давлатлари, хусусан, Марказий Осиё мамлакатлари билан солиштирганда муҳим афзалликларга эга. Иқлим шароитининг ўхшашлигига қарамасдан, томорқа хўжаликларининг ривожланиш даражасида тафовутни кўриш мумкин.

МДҲ давлатлараро статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда мустақил равишда банд бўлиш (шу жумладан томорқа хўжаликлари) туфайли олинадиган даромад улуши 2022-йилда Қозоғистондагидан 4,2 баробар, Қирғизистондагидан 2,4 баробар ва Тожикистондагидан 1,7 баробар кўп бўлган.

Таҳлиллар 2023-йилда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари умумий ҳажмининг 63,1 фоизи деҳқон ва томорқа хўжаликларининг ҳиссасига тўғри келганини кўрсатди. Шундан деҳқончилик маҳсулотларининг улуши 37,9 фоизни, чорвачилик маҳсулотларининг улуши эса 88,4 фоизни ташкил этган.

Етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибида томорқа хўжаликлари улушининг энг юқори даражаси Навоий (72,0 фоиз), Хоразм (68,3 фоиз), Сурхондарё (67,1 фоиз) ва Тошкент (66,9 фоиз) вилоятларида кузатилган.

2023-йилда етиштирилган деҳқончилик маҳсулотлари таҳлили сабзавотларнинг 59,9 фоизи, картошканинг 69,9 фоизи, полиз экинларининг 39,8 фоизи, мева ва резаворларнинг 51,4 фоизи, узумнинг 52,4 фоизи деҳқон ва томорқа хўжаликларида етиштирилганини кўрсатди. Чорвачилик маҳсулотлари бўйича эса етиштирилган гўштнинг 84,9 фоизи, сутнинг 92,8 фоизи, тухумнинг 57,9 фоизи ва жуннинг 82,1 фоизи ушбу хўжаликлар ҳиссасига тўғри келди.

Ҳудудлар кесимида деҳқон ва томорқа хўжаликларида гўшт етиштириш бўйича энг юқори улуш Қашқадарё вилояти (94,8 фоиз), Қорақалпоғистон Республикаси (94,6 фоиз) ва Жиззах вилоятида (94,3 фоиз) кузатилди. Мазкур тоифадаги хўжаликларда сут ишлаб чииқариш бўйича энг юқори улуш Жиззах (96,4 фоиз), Сурхондарё (96,1 фоиз) ва Қашқадарё (96,0 фоиз) вилоятларида қайд этилди.

Мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда деҳқон ва томорқа хўжаликларнинг ўрни катта экани инобатга олинган ҳолда бу йўналишда давлатнинг қўллаб-қувватлаши кучайтирилди. Айниқса, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкалари коронавирус пандемияси даврида инқирозга қарши иқтисодий ва ижтимоий дастурларга киритилди.

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида бундан кейин ҳам деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш белгиланган. Шунга кўра, деҳқонларга суғурта мукофотининг 50 фоизини субсидиялаш тизимини жорий этиш, шунингдек, барча субсидияларни “Агросубсидия” ягона платформаси орқали «бир қадам» тамойили асосида бериш режалаштирилган. Бунда аҳоли даромадлари ва бандлигини таъминлаш деҳқон ва шахсий томорқа хўжаликларини қўллаб-қувватлашдаги энг муҳим мезонлар бўлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Термиз ҳайвонот боғида ҳайвонлар учун электрон паспорт тизими йўлга қўйилмоқда

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг тегишли буйруғига асосан Термиз ҳайвонот боғида сақланаётган Ўзбекистон Қизил китоби ҳамда...

Больше похожих статей

×