25.4 C
Узбекистан
Пятница, 3 мая, 2024

Ўзбекистонда электр энергетикаси соҳасида халқаро таълим муассасаси ташкил қилинади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться
- Advertisement -

Президентнинг Хитойга давлат ташрифи доирасида «Ўзэнергоинжиниринг» АЖ ва Хитойнинг электр энергетикасида режалаштириш ва инжиниринг институти (EPPEI) режалаштириш, инжиниринг ва маслаҳатлашувлар соҳасида биргаликда қўшма корхона ташкил этиш тўғрисида келишиб олдилар. 

Корхона фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар кўзда тутилмоқда:

  • Замонавий шароитларни, шу жумладан қайта тикланувчи энергия манбаларини интеграция қилишни инобатга олган ҳолда мамлакат электр энергетикасини ривожлантириш бўйича қисқа ва узоқ муддатли режаларни ишлаб чиқиш. Ўзбекистон электр энергетикасини ривожлантиришнинг самарали ва асосланган режаларини ишлаб чиқиш учун Plexos, DigSILENT хисоблаш тизимлари ва бошқа шу каби замонавий, халқаро тан олинган услублар ва амалиётлардан фойдаланилади.
  • Халқаро ёндошувлар ва стандартларни қўллаган ҳолда лойиҳаолди, техник ва иқтисодий инжиниринг ўрганишлари, лойиҳалар концепцияларини ишлаб чиқиш, базавий ва якуний лойиҳалаштириш, лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш, адаптациялаш ва бошқалар.
  • Электр энергетикаси соҳаси, шу жумладан, лойиҳалаш, қурилиш ва фойдаланиш бўйича техник маслаҳатлар бериш, лойиҳаларни бошқариш бўйича маслаҳатлар бериш, электр энергетикаси соҳасида янги технологияларни қўллаш масалалари бўйича муҳандислик маслаҳатлари бериш. 
  • Кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шу жумладан электр энергетикаси соҳаси бўйича кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда мутахассислар малакасини ошириш бўйича семинарлар, тренинглар ва бошқа тадбирларни ўтказиш.

«Ўзэнергоинжиниринг» АЖ ҳамда Energy China International дастлабки инвестиция қиймати 30 млн. АҚШ долларига тенг бўлган Ўзбекистон электр энергетикаси ва янги технологиялар соҳасида халқаро таълим муассасасини ташкил қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида келишиб олди. 

Ушбу таълим муассасаси электр энергетикасининг мураккаб вазифаларини еча олиш ва Ўзбекистон электр энергетикасига янги технологияларни жорий қилиш қобилиятига эга бўлган халқаро даражадаги мутахассисларни тайёрлайди. Бунинг учун таълим муассасасига халқаро миқёсдаги профессор-ўқитувчиларни жалб қилиш, таълим муассасасини замонавий, зарур техникалар билан жиҳозлаш, шунингдек халқаро аккредитация олиш режалаштирилмоқда. 

Ўзбекистон электр энергетикаси соҳасини қайта қуриш бўйича улкан режаларни амалга оширишда EPPEI тажрибаси ва ваколати катта аҳамиятга эга. EPPEI иштирокида қўшма корхона ташкил қилиш Ўзбекистонга Хитойнинг электр энергетикаси соҳасидаги илғор тажрибаси ва технологияларига кенг йўл очади. Бу мамлакатнинг электр энергетикасини ривожлантириш суръатларини жадаллаштиришга, унинг самарадорлиги ва ишончлилигини оширишга, шу жумладан, мамлакат электр энергетикаси тизимига қайта тикланувчи энергия манбалари йирик қувватларини жорий қилинишига кўмаклашади. Қўшма корхона икки мамлакат етакчи институтлари тажрибаси ва ваколатларини бирлаштиради. 

“Ўзэнергоинжиниринг» АЖ ва Energy China International ўртасидаги келишув Ўзбекистонда кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантиришдаги муҳим қадам бўлади. У замонавий меҳнат бозори талабларига жавоб берадиган юқори малакали мутахассисларни тайёрлайдиган, Ўзбекистон электр энергетикаси ривожига ҳисса қўша оладиган замонавий таълим муассасасини ташкил этишга кўмаклашади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбошимчалик билан қурилган уй ва иморатлар аёвсиз бузилади

Ўзбошимчалик билан қурилган уй ва иморатлар аёвсиз бузилади. Бу ҳақида Кадастр агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Бекзод Ташходжаев маълум...

Больше похожих статей

×