29.5 C
Узбекистан
Пятница, 3 мая, 2024

Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 11 фоизга қисқарди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться
- Advertisement -

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ва Статистика агентлиги томонидан 2023 йил учун Ўзбекистонда камбағалликни даражаси таҳлил қилинди.

Статистика агентлиги томонидан ўтказилган 16 мингта уй хўжаликлари кузатувларига кўра, мамлакатимизда камбағаллик даражаси 2023 йил якунида 11,0 фоизгача пасайди.

Мамлакатимизда ўтган йилга нисбатан 3,1 фоизга камбағаллик қисқарган. 2022 йил натижаларида камбағаллик даражаси 14 фоизни ташкил этган. Жараён Жаҳон банки экспертлари томонидан текширилди.

Камбағалликнинг пасайиши барча вилоятларда қайд этилди. Сирдарё (19,5% дан 13,8% гача), Андижон (17,4% дан 11,9% гача) вилоятлари ва Қорақалпоғистонда (19,9% дан 13,7% гача) сезиларли даражада қисқарган. Минимал ўзгаришлар Тошкент шаҳри (8,5% дан 7,9% гача) ва Бухоро (11.9% дан 11,8% гача), Қашқадарё (12,7% дан 11,5% гача) вилоятларида аниқланган.

Маълумот учун: 2023 йилда жами 4,1 млн аҳоли, шундан 2,3 млн нафари доимий ва мавсумий иш ўринларида, 112,8 минг нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларида, 1,6 млн аҳоли ўзини ўзи банд қилиш ҳисобига бандлигини таъминлашга эришилди.

Ҳоким ёрдамчилари кўмагида 241,3 минг нафар фуқароларга ижара асосида ер майдонлари ажратилди.

“20 минг тадбиркор 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида 6 745 та тадбиркорлик субъектлари билан 455,0 минг нафар аҳолини бадлигини таъминлаш бўйича ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

Шунингдек, 472 мингта оилавий тадбиркорлик лойиҳаларига 10 трлн. сўм имтиёзли кредитлар ва 73 минг нафар ишсиз фуқароларга 356 млрд. сўм субсидия маблағлари ажратилди.

Маҳаллабай ишлаш асосида 51 мингта микролойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 206 мингта янги иш ўринлари яратилди.

181 минг нафар ишсизлар фуқаролар касб-ҳунарга ўқитилди ва 183,8 мингта янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди.

Инфлясия даражасидан келиб чиқиб, 2024 йил учун ҳисобланган МИХ (минимал истеъмол харажатлари) қиймати 621 минг сўмни ташкил этди. (2023 йил 568 минг сўм).

Камбағал оилаларни «Индивидуал дастур»лар тузиш орқали 2023 йилда 208 минг оиланинг 873 минг оила аъзоси камбағалликдан чиқарилган бўлса, 2024 йилда камбағалликдан 150 минг оила (ва унинг 700 минг оила аъзоси) чиқарилиши режалаштирилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жисмоний шахсларга “яшил” ипотека кредитлари ажратилади

“2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармонига мувофиқ, 2025 йил...

Больше похожих статей

×