13.9 C
Узбекистан
Понедельник, 29 апреля, 2024

Пенсия тайинлашда маҳкумларнинг ҳам иш стажи ҳисобга олиниши мумкин

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси Ишчи гуруҳ мажлисида айрим қонун ҳужжатларига фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга доир қонун дастлабки тарзда муҳокама қилинди.

Сенаторлар мамлакатда кексаларни ва меҳнатга лаёқатсиз шахсларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилаётганлиги, жумладан, пенсия тайинлаш тартиб-таомиллари соддалаштирилаётганлигига алоҳида эътибор қаратдилар.

Муҳокама қилинаётган қонун билан «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунга ҳам қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Хусусан, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўташ даврида бажарадиган ҳар қандай иши, агар ушбу иш бажарилган давр учун жазони ижро этиш муассасаси томонидан ижтимоий солиқ тўланган бўлса, ушбу фаолият турини пенсия олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи тоифасига киритиш назарда тутилмоқда.

Мазкур Қонунга киритилаётган яна бир муҳим янгилик – пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этиш тартиби такомиллаштирилиб, фуқароларнинг пенсия тайинлаш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш ҳуқуқи назарда тутилмоқда.

Шунингдек, пенсия миқдори расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда никоҳдан ажралишлар сони очиқланди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари статистик рақамларда қуйидагича ифодаланган: Аҳоли сони 37 миллионга етган...

Больше похожих статей

×