15.1 C
Узбекистан
Понедельник, 29 апреля, 2024

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 15 даражагача совиб кетиши прогноз қилинмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

“Ўзгидромет” хизмати Ўзбекистон бўйича 2024 йил 29 январь — 2 февраль кунларига об-ҳаво прогнозини тақдим этди.

Унга кўра, бугун 29 январь куни Ўзбекистон ҳудуди нам ва нисбатан совуқ ҳаво массалари таъсири остида бўлади, республика бўйича асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда эса баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Кундузги ҳаво ҳарорати олдинги кунга нисбатан пасаяди ва 2-7 даража илиқдан юқори бўлмайди, республика шимолида 3-5 даража совуқ бўлади.

Эртага, 30 январь куни республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик жадаллиги ва эҳтимоли камаяди. Кўпчилик вилоятларда баъзи жойларда қор кўринишидаги бироз ёғингарчилик, шарқий ҳудудларда эса (Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида) асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши мумкин. Фақат республиканинг жанубида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража совуқни, кундузи 2-7 даража илиқни, шимолда кечаси 8-13 даража совуқни, кундузи 0-5 даража совуқни ташкил этади.

31 январь — 1 февралда республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятининг айрим жойларида ва Фарғона водийси вилоятларида бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража илиқ, шимолда кечалари 10-15 даража совуқ, кундуз кунлари 3 даража совуқ-2 даража илиқ атрофида бўлади.

Ушбу иш ҳафтаси давомида республика бўйича баъзи жойларда туман ҳодисалари кузатилади.

29 январдан 31 январгача Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

Пойтахтда бугун, 29 январь куни вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кундузи 5-7 даража илиқни ташкил этади.

Сешанба ва чоршанба кунлари бироз ёғингарчилик (ёмғир ёғади, қорга айланади) бўлиши мумкин. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади.

Ҳаво ҳарорати 30 январда кечаси 1-3 даража илиқ, кундузи 4-6 даража илиқ, 31 январда кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 3-5 даража илиқ бўлади.

1 февралда асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 1-3 даража совуқни, кундузи 3-5 даража илиқни ташкил этади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда никоҳдан ажралишлар сони очиқланди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари статистик рақамларда қуйидагича ифодаланган: Аҳоли сони 37 миллионга етган...

Больше похожих статей

×