17.6 C
Узбекистан
Воскресенье, 28 апреля, 2024

Лафз миллий қадрият сифатида

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари миллий қадриятларимиздан бири бўлган лафз ва ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши ўртасида қандай боғлиқлик борлигини эконометрик ёндашув асосида таҳлил қилди.

Ҳар бир инсон ҳаётида лафз шубҳасиз муҳим аҳамиятга эга. Чунки у бошқаларнинг сизга бўлган ишончини оширадиган, мустаҳкамлайдиган фазилатдир. Тил билан берилган ваъда инсоннинг субутли ёки субутсиз эканини белгилайди. Агар у лафзида турса, демак, унга теварак атрофдагиларнинг ишончи ортиб бораверади, аксинча бўлса, ишончи йўқолади. Шу боис ҳам халқимиз лафзи ҳалолликни қадрият сифатида кўради.

Дунё тажрибасига эътибор қиладиган бўлсак, кўплаб таниқли фирма ва компаниялар лафзга масъулият билан ёндашгани учун ҳам муваффақиятга эришган, деб бемалол айтиш мумкин.

Ижтимоий омилларнинг иқтисодий ўсишга таъсири бир неча ўн йиллар давомида иқтисодчилар томонидан олиб борилган тадқиқотлар мавзуси бўлиб келган. Агар жамиятда ҳар бир фуқаро ўз сўзига содиқ бўлса, бу нафақат улар ўртасидаги ишончнинг ошиши, балки тадбиркорлик муҳитининг яхшиланиши ва иқтисодий ўсишнинг таъминланишига олиб келади.

Норвегия ижтимоий тадқиқотлар институти профессори Воллебекнинг фикрига кўра, шахсларнинг бир-бирига бўлган ишонч даражаси ва иқтисодий ўсиш динамикаси ўртасида ижобий боғлиқлик мавжуд. Масалан, жамиятда ишонч даражаси қанча юқори бўлса, аҳоли жон бошига даромад кўрсаткичи шунча яхши бўлади.

Ушбу таҳлилда ишонч таъсири ва ЯИМ ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш мақсадида 2000-2019 йиллар оралиғида Марказий Осиё (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон) ва Кавказ минтақаларидаги мамлакатлар (Арманистон, Озарбайжон, Грузия), шунингдек, Мўғилистон учун маълумотлардан фойдаланилди.

Методология. Ишонч даражаси кўрсаткичининг ЯИМга таъсирини баҳолаш ўзгармас эффектли моделдан фойдаланилди. Бунда қонун устуворлиги индекси (RoL) лафз учун прокси ўзгарувчи, шунингдек, ялпи капитални шакллантириш (Capital), савдо очиқлиги (Trade) ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар (FDI) каби омиллар шартли ўзгарувчилар сифатида қўлланилди. Бу ерда қонун устуворлиги, шартномаларнинг бажарилиши, келишувларнинг кучга эга бўлиши замирида лафз қадрияти устувор бўлганидан келиб чиқади, деган фараз ётибди. Чунку булар ҳаммаси ўзаро келишувнинг бир ҳосилалари.

Натижалар. Модель натижаларига кўра, таҳлил қилинаётган давлатларда қонун устуворлигининг 0,01 бандга ошиши ЯИМнинг деярли 0,7 фоизга ўсишига олиб келади. Моделнинг ишончлилик тестлари натижаларига кўра, панеллар ўзаро боғлиқ, гетероскедастик ва вақт кесимида ўзаро боғлиқлиги аниқланди ва шу сабабдан ҳисоб-китоблар Дрисколл-Крей стандарт хатоликларидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилди.

Амалиётда қўллаш учун:
Умуман: Қандай ишга қўл урманг, ҳалол бўлинг ҳамда сўзингизнинг устидан чиқинг. Агар ваъда берсангиз, қандай ноқулай вазият юзага келса ҳам уни бажаринг. Агар ваъдангизни бажаришга ҳалақит берадиган қандайдир кутилмаган ҳолат юзага келса, бу ҳақида очиқ-ойдин гаплашиб олинг.
Ишда/университетда/мактабда: Ваъдангизни ўз вақтида бажаришга ҳаракат қилинг, плагиатдан қочинг ва илмий изланишларингизда ростгўй бўлинг. Ҳамкасблар ёки синфдошлар билан муносабатларда ростгўй бўлинг ва фикрингизни очиқ-ойдин билдиринг.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади

Ўзбекистон республика ижро ҳокимияти органлари Янги Тошкент шаҳри ҳудудига кўчирилади. 3 ой муддат ичида бу борада таклифлар ишлаб чиқилиши...

Больше похожих статей

×