14 C
Узбекистан
Воскресенье, 28 апреля, 2024

Ўзбекистон бўйлаб ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво прогнозлари эълон қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун Ўзбекистон ҳудудига нам ва нисбатан совуқ ҳаво массалари кириб келди, республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, тоғли ҳудудларда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Чўл ҳудудларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи 3о совуқ-2о илиқни, шимолда 3-8о совуқни ташкил этади.

Эртага фақат республиканинг марказий, шарқий ва тоғли ҳудудларида ёмғир ва қор кўринишидаги бироз ёғингарчилик бўлиши сақланиб туради. Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Кўпчилик ҳудудларда ҳаво ҳарорати кечаси 0-5о совуққача пасаяди, кундузи

2-7о илиқни ташкил этади, шимолда кечаси 8-13о совуқ, кундузи 0-5о совуқ бўлади.

15-16 январ кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Ўзбекистон бўйича иш ҳафтасининг охиригача қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати кечалари 3о совуқ-2о илиқни ташкил этади, кундуз кунлари 8-13о илиққача аста-секин кўтарилиши кутилмоқда.

Пойтахтимизда: 15 январ куни вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1о совуқ-1о илиқ бўлади.

16 январда вақти-вақти билан бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1-3о совуқ, кундузи 2-4о илиқ бўлади.

17-18 январ кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 17 январда кечаси 1-3о совуқ, кундузи 6-8о илиқ, 18 январда кечаси 1о совуқ-1о илиқ, кундузи 8-10о илиқ бўлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади

Ўзбекистон республика ижро ҳокимияти органлари Янги Тошкент шаҳри ҳудудига кўчирилади. 3 ой муддат ичида бу борада таклифлар ишлаб чиқилиши...

Больше похожих статей

×