14.1 C
Узбекистан
Воскресенье, 28 апреля, 2024

Тошкентда енгил машиналар ҳаракати чекланади, жамоат транспортидан фойдаланиш кенгайтирилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Бош прокуратура ҳамда Экология, атроф-муҳитини муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамкорлигида мутахассислар иштирокида ижтимоий тармоқларда тарқалаётган Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши ҳақидаги хабарлар ва уларга сабаб бўлаётган ҳолатларнинг муҳокамаси ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Унда Президент ташаббуси билан мамлакатда “Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида 85 млн. тупдан ортиқ дарахт экилганлиги, Орол денгизининг қуриган тубида 1,8 миллион гектар майдонда ёки биргина Сурхондарёда қурғоқчиликка чидамли 3 млн. туп ўсимликлардан иборат яшил ҳудудлар барпо этилганлиги айтиб ўтилди. 

Шунингдек,  ижтимоий тармоқларда тарқалаётган Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши ҳақидаги маълумотлар ва уларнинг сабабларига тўхталиб, шаҳарида сунъий кўллар, сув ҳавзалари, яшил қопламаларнинг камайиб кетганлиги, минтақада сув танқислиги сабаб чўллашишнинг кенгайиб бораётганлиги, автотранспорт воситалари, ёқилғи энергетикаси ҳамда сувдан тежамкорлик билан  фойдаланишда муайян қонунбузилиш ҳолатларига чек қўйилмаётганлиги, атмосферага меъёридан ортиқ ташламалар ташланаётганлигига урғу берди.

Йиғилиш якуни бўйича Атмосфера ҳавосини “Автомобилсиз кун”, ҳафта кунларини жуфт ва тоқ рақамли автомобилларга бўлиш, жамоат транспорт воситаларидан фойдаланишни кенгайтириш, стандарт минимумини “Евро-4”га кўтариш, саноатда кўмир ёқилғисидан воз кечиш ва шу каби кўплаб таклифларни ишлаб чиқиш ва реализация қилишга келишилди. 

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати агентлиги ҳаво ифлосланишини автоматик усулда мониторинг қилишга мўлжалланган замонавий HORIBA станциялари билан таъминланган бўлиб, ҳаво ифлосланиши бўйича расмий маълумотларни эълон қилиб боради. Ҳаво ифлосланиши бўйича маълумотлар билан ишлашда расмий манбаалардан фойдаланган ҳолда норасмий манбааларга таянмаслик тавсия этилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади

Ўзбекистон республика ижро ҳокимияти органлари Янги Тошкент шаҳри ҳудудига кўчирилади. 3 ой муддат ичида бу борада таклифлар ишлаб чиқилиши...

Больше похожих статей

×