12.7 C
Узбекистан
Пятница, 1 ноября, 2024

Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида ислоҳотлар самарадорлигини ошириш масалалари кўриб чиқилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,000участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 январь куни иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабарти билан амалий учрашув ўтказди.

“Ўзбекистон — 2030” стратегияси доирасидаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши ва уларнинг самарадорлигини ошириш борасидаги навбатдаги қадамлар кўриб чиқилди.

Стратегияни юртимизда Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили деб эълон қилинган 2024 йилда амалга оширишнинг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Хорижий инвестицияларни жалб қилишни фаоллаштириш, тадбиркорлик ва хусусий мулк учун кенг имкониятларни шакллантириш, фан, инновациялар ва IT соҳасини ривожлантириш, “яшил” ва рақамли технологияларни жорий қилиш каби йўналишларда ички захираларни янада самарали ишга солиш ва хорижий ҳамкорлар билан шерикликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон “Бир мамлакат, бир устувор маҳсулот” (OCOP) ташаббусини илгари сурмоқда

Тошкент, 2024-йил. Бирлашган миллатлар ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) танлаб олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг (САП) барқарор қиймат...

Больше похожих статей

×