- Advertisement -
Ўзбекистон Henley & Partners сармоявий компаниясининг жаҳон паспортлари рейтингида 104 давлат орасида 80-ўринни эгаллади.
Ўтган йилга нисбатан мамлакат икки поғонани йўқотди (78-ўрин эди). Ўзбекистон фуқаролари 62 давлатга визасиз ёки етиб келгандан сўнг визасиз боришлари мумкин.
Компаниянинг 19 йиллик мониторинги давомида биринчи марта олтита давлат визасиз саёҳат қилиш имконияти бўйича рекорд кўрсаткич билан биринчи ўринни эгаллади: Германия, Италия, Испания, Франсия, Сингапур ва Япония. Рейтингни Афғонистон якунлади.