13.9 C
Узбекистан
Понедельник, 29 апреля, 2024

Янги йил байрамида Тошкентда пиротехника воситаларидан кенг фойдаланилди. Сенат Божхона қўмитаси раисига сўров юборди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда пиротехника воситаларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, республика ҳудудига олиб кириш, ташиш, сақлаш ва сотиш тақиқланган.

Шунга қарамай, яқинда нишонланган Янги йил байрами арафасида мамлакатнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Тошкент шаҳрида ҳам пиротехника воситаларидан кенг кўламда фойдаланилди. Бу, ўз навбатида, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлди.

Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қ.Бурхонов Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раисига сенатор сўровини юборди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Маълум қилинишича, сўровда пиротехника воситалари билан боғлиқ ҳолатлардан, айниқса, кексалар, беморлар, ёш болалар ва бошқа тоифадаги фуқароларнинг байрам кунлари тинчлиги бузилгани, бу ҳолат ижтимоий тармоқларда кўп муҳокама этилиб, фойдаланувчиларнинг божхона органларига эътирозлари баён қилингани айтиб ўтилди.

Шунингдек, сўровда божхона органлари томонидан пиротехника воситалари билан боғлиқ кўплаб қонунбузарликлар бартараф этилгани ҳақида ОАВ орқали чиқишлар қилингани, Янги йил байрами кечасида эса бундай чоралар кутилган самарани бермагани қайд этилди.

 Шулардан келиб чиқиб, сенатор Божхона қўмитаси раисидан пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда мамлакатга олиб кириш ва олиб чиқиш ёки ўтказиш билан боғлиқ салбий ҳолатлар нима сабабдан тўлиқ бартараф этилмаётгани, мазкур воситаларнинг ноқонуний айланишига қандай омиллар сабаб бўлаётгани юзасидан маълумот тақдим этишини сўраган.

Шу билан бирга, қонунчиликда бу борада қандай бўшлиқлар мавжудлиги, қайд этилган қонунбузарликларни тўлиқ бартараф этиш бўйича божхона органлари томонидан тезкор равишда амалга ошириладиган чоралар ҳақида маълумотлар, шунингдек, Олий Мажлис Сенатига тегишли таклифлар тақдим этиш сўралди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда никоҳдан ажралишлар сони очиқланди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари статистик рақамларда қуйидагича ифодаланган: Аҳоли сони 37 миллионга етган...

Больше похожих статей

×