15.1 C
Узбекистан
Понедельник, 29 апреля, 2024

Ўтган йили Андижон вилоятида газ таъминоти бўйича 14 мингдан зиёд мурожаат келиб тушган

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Сўнгги йилларда фуқаролар билан очиқ мулоқотнинг юзага келиши ҳудудларда тўпланиб қолган муаммоларнинг ижобий ечимини таъминлашга, шу орқали аҳоли турмуш шароитини янада яхшилашга хизмат қилмоқда. Ҳамюртларимиз мурожаат орқали узоқ йиллардан буён ҳал бўлмай келаётган ёки кундалик ҳаётимизда юзага келган масалалар юзасидан саволларига жавоб олиш имконига эга бўляптилар.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалида ҳам бу масалага жиддий эътибор қаратилмоқда. Зеро, аҳоли фикрлари мавжуд камчилик ва муаммоларнинг ўз вақтида бартараф этилишида муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга истеъмолчиларга сифатли хизмат кўрсатиш, уларнинг талаб ва истакларини ўз вақтида амалга ошириш имконини беради.

— Ортда қолган йил давомида “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминотига жами 14 минг 747 та мурожаат келиб тушган, — дейди филиал ижро назорати бўлим бошлиғи Хуршидбек Ҳайитбоев. — Уларнинг 7 минг 458 таси виртуал қабулхоналар орқали келиб тушган бўлса, қолганларининг 5 122 тасини оғзаки, 1 минг 105 тасини ёзма, 5 та электрон ҳамда 1 минг 57 тасини “Ишонч телефонлари” орқали келиб тушган. Шунингдек, 988 нафар фуқаро бевосита Филиал биносида қабул қилинган ҳамда 3 минг 502 нафар фуқаронинг сайёр қабулларда арзи тингланган ва ижрога йўналтирилган.

— Аҳоли таклифлари филиал ва унинг ижро назорати бўлинмалари томонидан тўлиқ назоратга олинган, — дея суҳбатга қўшилди филиал матбуот хизмати раҳбари Акмалжон Холиқов. — Ўтган давр мобайнида мурожаатларнинг 12 минг 895 таси, яъни 87 фоизи ижобий ҳал этилди. Қолган қисми ижрога йўналтирилди ва тегишли маслаҳатлар берилди. Уларнинг аксарият қисми газ таъминотидаги вақтинча узилишлар, носозликлар, газ баллонлари таъминотига доир мавзулардан иборат бўлиб, бу ушбу йўналишлардаги фаолиятимизни янада шакллантиришимиз муҳимлигидан далолатдир.

Бир сўз билан айтганда, аҳоли билан бу каби юзма-юз учрашувлар вилоятда газ таъминоти фаолиятини янада жонлантиришда туртки бўлмоқда.

МАНБА:“Халқ сўзи”.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда никоҳдан ажралишлар сони очиқланди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари статистик рақамларда қуйидагича ифодаланган: Аҳоли сони 37 миллионга етган...

Больше похожих статей

×