15.8 C
Узбекистан
Понедельник, 29 апреля, 2024

Судьяларга одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган вазифалар юклатилмайди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Адолат» СДП фракциясининг йиғилишида судлар мустақиллиги кафолатларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорлик субъектлари манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилди ва депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.

Дастлаб фракция аъзолари «Судлар мустақиллиги кафолатларини янада мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилдилар.

Депутатлар қонун лойиҳасини кўриб чиқиш жараёнида партия сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб, таҳлилий ёндашишди.

Адолатнинг қарор топишида суд ҳокимиятининг ўрни беқиёс. Демак, суд ҳокимияти мустақил, судлар эса адолат қўрғонлари бўлиши лозим. «Адолат» СДП «кучли ва адолатли суд ҳокимияти бўлган жойда қонун ва адолат тамойиллари устувор», деб ҳисоблайди.

Мамлакатимизда судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, малакали кадрларни танлаш, судьялик касбига тайёрлаш ва тайинлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончини ошириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. Ушбу қонун лойиҳаси ҳам судлар мустақиллиги кафолатларини тўлақонли таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Янги таҳрирдаги Конституцияда суд ҳокимиятининг мустақил ҳолда иш юритиши ва судьялар муайян ишлар бўйича ҳисобдор бўлмаслигига оид конституциявий кафолатлар белгилаб қўйилиши суд фаолиятининг самарадорлигини оширишда яна бир муҳим қадам бўлди.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳасида судлар раисларининг маҳаллий Кенгашларга бир йилда камида бир марта ахборот тақдим этиши ҳақидаги қоида бекор қилинаётганлиги муносабати билан судларга ҳар чоракда ўз фаолияти тўғрисида жамоатчиликни оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилиб бориши белгиланмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши орқали суд ҳокимиятининг мустақиллиги тўлақонли таъминланиши учун кафолатлар янада мустаҳкамланади. Шу билан бирга, судьяларга одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай вазифалар юклатилишининг олди олиниб, жамиятнинг судлар фаолияти тўғрисида мунтазам ахборот олиб бориши учун қатъий ҳуқуқий асос яратилади.

Қизғин муҳокамалар чоғида депутатлар қонун лойиҳаси юзасидан партия позициясидан келиб чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини, таклифларини билдирди.

—Суд идорасига иши тушган ҳар бир шахс ушбу даргоҳда қонун ва адолат устувор эканига ишонч ҳосил қилиши керак, — деди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Адолат» СДП фракцияси аъзоси Иномжон Қудратов. — Охирги йилларда мамлакатимизда суд тизимини тубдан ислоҳ қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлардан кўзланган пировард мақсад ҳам судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судьялик касбига тайёрлаш ва тайинлаш тизимини такомиллаштиришдан иборатдир. Зеро, Президентимиз айтганидек, судлар чин маънода адолат масканига айланиши учун судьяларни мустақиллигини таъминлаш энг муҳим вазифадир. Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши эса судьялар мустақиллигини ва пировардида, самарали одил судловни янада ишончли таъминлашга хизмат қилади.

Йиғилишда «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан маъқулланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Астмани даволашнинг янги усули аниқланди

 Астма кенг тарқалган касаллик бўлишига қарамай, унинг инсон организмида қандай бошланиши ноаниқлигича қолмоқда. Олимлар энди ушбу хасталикнининг келиб чиқиш...

Больше похожих статей

×